ЎЗНИ ЎЗИМДАН ТОПДИМ
Нафсини ўлдириб ўзидан кечган,
Элим деб эмранган Бобо бизники.
Ўзининг ризқини сағирга тутган,
Бағри кенг, меҳрибон Момо бизники.
Сув келса симириб, тошни кемириб,
Сабрини товлаган Она бизиники.
Кори-ҳол тушганда тақдирдан деган,
Ҳаромдан минг ҳазар, ҳалол пок еган.
Шукрона келтирган, Аллоҳим берган
Шу эл, шу юрт – чўнг бошпана бизники.
Орзунинг чеки йўқ, бўлмагил интиқ,
Имкондан ортиғи ҳавфли, хатарли.
Умр-ку инсонга берилган тортиқ,
Ҳар дам яқинлатар қазо-қадарни.
Қаламнинг йўлидир энг ҳақиқий йўл,
Магар тўғри қўйсанг зеру забарни.
Ва кутгил муқаррар ажру хабарни.
Қишда қуёш тафти ҳаммага ҳавас,
Яхши-ёмонни ҳеч ажратиб бўлмас,
Бошингга бирон бир иш тушмагунча.
Ой ботиши тонгдан – офтобдан дарак,
Қуёш нур сочар-да, чекинар зулмат.
Ботиб ғам-ғуссага, бўлма жонсарак,
Қайғудан сўнг шодлик келади, албат.
Билсангиз, мен ҳануз далли-девона,
Турибман пойимга боқиб ҳайрона,
Осмонни орзулаб, тупроқни “сиз”лаб.
Қайғурма дунёнинг ишларига ҳеч,
Орқалаб кетилмас ташвишлардан кеч!
Ҳар амал, ҳар ният тақдирга тобин,