December 1, 2023
ҚОРАҚАЛПОҚ ТИЛИ
1 dekabr –Qoraqalpoq tili kuni
Қадим туркий қорақалпоқ тилисан,
Кенг саҳронинг хушнаво булбулисан.
Ҳақ яратган гулистоннинг энг сулув
Гулисан-эй, гулисан-эй, гулисан.
Бу диёрда халқлар яшайди иноқ,
Тангри суйган қорақалпоқнинг оппоқ
Дилисан-эй, дилисан-эй, дилисан.
Юлдузларни олтин каби товлаган,
Сувдан балиқ, осмондан қуш овлаган
Қўлисан-эй, қўлисан-эй, қўлисан.
Ҳайдар қўйиб, от чоптирган давроннинг,
Довонлардан ошган доно сорбоннинг,
Кўчиб келаётган катта карвоннинг
Йўлисан-эй, йўлисан-эй, йўлисан.
Сеҳр билан сўзга сарпо кийдирган,
Меҳр билан йигит-қизни суйдирган,
Тош кўнгилни моя каби ийдирган,
Тилисан-эй, тилисан-эй, тилисан.
Олтиндан ҳам бебаҳо шу тупроқнинг,
Тўрт тулуги сай* бадавлат урпоқнинг,