ГУЛХАНИЙЛАР БОҒИ
Самарқандасрлардавомидадунёнингмаънавият-маърифатўчоғи, илмаҳлинингўзигахосмаконисифатидаминглабалломаларнитарбиялабвоягаетказди. Бушаҳарнингўзмаданияти, санъативаадабиётибиланжаҳонгамашҳурбўлишидааждодларимизнингхизматикатта. ШаҳримизнинганашундайфидойиинсонлариданбиришоирОрифГулханий 1879 йилиСамарқандшаҳридатуғилди, амирликтузуминингносозликлар-ючоримпериясинингхунрезликлариникўрди. Турмушқийинчиликлариниенгибўтиб, ёшлигиданмадрасалардатаълимолди, динийвадунёвийилмниэгаллаб, адабиётгамеҳрқўйди, НавоийваЖомийкабиижодкорларасарлариданбаҳраолди.
Адабиётимизнинг мумтоз пешволари Ибн Сино, Умар Хайём, Саъдий, Ҳофиз Шерозий, Жомий, Навоий, Фузулий, Бедилларнинг асарлари таъсирида ўзи ҳам шеърий асарлар яратди. Ундаги ижодкорлик қобилияти кейинчалик унинг фарзанди Олимжон Орифий томонидан давом эттирилди.
Олимжон Орифий ижод қилиш баробарида кўп ижодкорлар билан дўстлашди. Гулханийлар хонадони ўтган асрда ёзувчи ва шоирлар Шароф Рашидов, Адҳам Ҳамдам, Асқад Мухтор, Саид Назар, Насрулло Даврон, Раъно Узоқова, Ўткир Рашид, Амин Умарий, Қодиржон Имомов ва бошқалар учун ўзига хос ижод мактаби вазифасини ўтади. Ёш ижодкорлар бу ерда тез-тез тўпланишиб шеърлар ўқишар, ижод муаммолари ҳақида баҳс юритишарди.
Гулханийлар сулоласи вакиллари, аввало, ижодкор эканлиги, ўзбек ва тожик тилларида бирдай ижод қилиши билан ҳам ажралиб туради. Бу сулоланинг кенжа вакили Муқимжон Орифий ҳам шеърлар ёзади, адабиёт ихлосманди, Самарқанд адабий муҳитининг пешволаридан. Гулханийлар хонадонида вилоят ва Республика ижодкорлари тез-тез йиғилишиб, адабий кечалар, суҳбатлар ўтказишади. Бу икки асрлик анъана ҳозиргача давом этиб келмоқда.
Гулханийларнинг жамият олдидаги унутилмас хизматлари шундаки, тарихнинг қатағон йилларида Самарқанд адабий муҳитида воҳамиз ижодкорларининг адабиётимиз анъаналарини сақлаб қолиши, давом эттиришларига кўмак бердилар, хонадонда ўтказилган адабий суҳбатлар, бадиий кечаларда кўплаб ёш ижодкорларга йўл-йўриқлар кўрсатдилар. Бугун қалам тебратаётган мамлакатимиздаги кўзга кўринган шоир ва ёзувчилар дастлаб ижод майдонига шу хонадонда оқ фотиҳа олганлар. Ориф Гулханий ва Олимжон Орифий томонидан яратилган ғазалларда ғазалнавислик анъана ва қоидалари сақлаб қолинганки, бу асарлар бугунги ўзбек ғазалчилигида Самарқанд адабий муҳити дурдоналари сифатида қадрланади. Ориф Гулханий қаламига мансуб “Нигорим”, “Ор айлама”, “Ёд этар”, “Айладинг”, “Бир келиб кетинг”, “Гулшан ичра” каби, Олимжон Орифийнинг “Билмишам”, “Нозини кўрдим яна”, “Меҳмон бўласиз”, “Кўзлари шаҳло” каби ғазалларига санъаткорларимиз куй бағишлаган.
Самарқанддаги машҳур маърифатпарвар шоир Ориф Гулханий хонадонига қадам қўяр эканман, Фаридуддин Аттор достонидаги Қақнус ёдимга тушади. Кўз олдимдан Ориф Гулханий сулоласи ўтади. Чунки бу сулола вакилларининг ҳам умри Қақнусга монанд. Адабиётдаги Қақнус каби яшаб, атрофига шеърият ихлосмандларини тўплаган, уларни комиллик сирларидан баҳраманд этган бу хонадон қандайдир сирли, жозибадор. Ҳовли дарвозасидан кираркансиз, пештоқларга қадимий услубда берилган безаклар сизни мозийга етаклайди. Димоғингизга минглаб гуллардан таралган ифорлар урилади, кўнглингиз қат-қатига яширилган туйғуларни жунбушга келтиради. Сизни ўйчан чеҳрали, вазмин, кўзларида уйқусизлик акс этиб турган нуроний инсон Муқимжон ака кулимсираб кутиб олади ва салом-аликдан сўнг гулхонага бошлайди. Суҳбат ҳовлининг асосий қисмини эгаллаган гулхонада давом этади. Муқимжон ака иссиқхона бўйлаб сайр қилдирар экан, ҳар бир гул олида тўхтаб, унинг қайси турга мансублигини, шифобахш хусусиятини эринмай тушунтиради.
Муқимжон аканинг табиати ўзига хос. Дунёнинг кўплаб мамлакатларида бўлган. Қайси юртда бўлса, албатта, у ердаги энг чиройли гулларнинг уруғи ёки кўчатларидан олиб келиб, ўз ҳовлисида кўпайтириш, мактаб ва боғчаларга беғараз тарқатиш пайида бўлади. Турли давлат ва жамоат ишларида фаолият кўрсатган бу ижодкорни республикамизда кўзга кўринган гулчи сифатида ҳам билишлари бежиз эмас. Муқимжон аканинг: “Гулни севган, унга меҳр қўйган киши бировга ёмонлик қила олмайди. Эътибор берсангиз, асаларининг гул атрофида парвона бўлишида ҳам ақл эгалари учун ҳикмат бор”, деган гапларига қулоқ тутарканман, бир адибнинг “Дунёни гўзаллик қутқаради”, деган гапи тўғрилигига ишонч ҳосил қиламан.
Муқимжон ака вилоятда ўзбек ва тожик халқлари дўстлигини тобора мустаҳкамлаш борасида ҳам ибратли ишларни амалга оширмоқда. Самарқанд шаҳрида яшовчи турли миллатлар биродарлиги, адабий алоқаларига бағишланган тадбирлар айнан Муқимжон ака хонадонида ўтказилади. Бугун 1980 йил 4 сентябрда очилган Ориф Гулханий уй-музейининг доимо дунёнинг турли мамлакатларидан келаётган сайёҳлар билан гавжумлиги боиси ҳам шунда бўлса керак.
Бундан ташқари, ҳар йили вилоятимизда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Журналистлар ижодий уюшмаси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят бўлимлари Ориф Гулханий уй-музейи ҳамкорлигида "Самарқандни гулга буркайлик" гулсеварлар акцияси ва "Ҳар бир ўқувчининг ўз гули бўлсин" деб номланган ёш табиатсеварлар ҳаракати, адабий-бадиий, хайрия тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.
Ҳар баҳорнинг апрель ойида Гулханийлар боғида лолалар қип-қизил чўғдай бўлиб очилади. Ёзувчилар уюшмасининг вилоят бўлими қошидаги “Садоқат” ижодий тўгараги аъзолари ва ижодкорлар Муқимжон аканинг самимий таклифи билан ташриф буюриб, “Лола сайли” шеърият кечасини ўтказишади.