October 21, 2023

“ЎЗБЕК ТИЛИНИНГ ИЗОҲЛИ ЛУҒАТИ 6 ЖИЛДЛИГИ” ТАҚДИМОТИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбек тилига Давлат мақоми берилганига 34 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг анжуманлар залида Ғафур Ғулом номидаги НМИУ томонидан нашр этилган “Ўзбек тилининг изоҳли луғати 6 жилдлиги” ва “Ўзбек тили синонимларининг катта изоҳли луғати 2 жилдлиги” китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда сўзга чиққан тилшунослар, адабиётшунос олимлар мазкур китобларнинг бугунги кундаги ўрни ва аҳамияти ҳақида сўзлаб нзшриёт фаолиятига ҳам алоҳида тўхталиб амалга оширилаётган салмоқли ишларини ҳам алоҳида эътироф этиб ўтди.

Тадбирда соҳа мутахассислари билан бир қаторда Уюшма аъзолари ва бир гуруҳ талабалар иштирок этди.