“Ўзбекнефтгаз”: Қашқадарёдаги “Bateman” сиқув компрессор станциясининг газни ҳаво ёрдамида совутиш қурилмасида таъмирлаш ишлари амалга оширилди (фото)
Бош саҳифа
Русский
Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Bateman” сиқув компрессор станциясидаги газни ҳаво ёрдамида совутиш қурилмасида қайта тиклаш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
“Bateman” сиқув компрессор станциясидаги газни ҳаво ёрдамида совутиш қурилмаси узоқ вақтдан буён ишлатилиб келинаётганлиги сабабли газни ўтказиш самарадорлиги регламент кўрсаткичларидан пасайиб кетганлиги учун қурилмадаги секцияларни алмаштириш ишлари амалга оширилди.
Станциядаги АХ-031-сонли газни ҳаво ёрдамида совутиш қурилмасидан таъмирталаб секцияси демонтаж қилиниб, Чирчиқ шаҳридаги “Ўзбекхиммаш заводи” АЖда қайта тайёрланди. Заводдан олиб келинган секция Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси мутахассислари томонидан қисқа вақтда муваффақиятли монтаж қилинди ва ишга қўшиб юборилди.
Натижада, станциядаги газни ҳаво ёрдамида совутиш қурилмаси шай ҳолатга келтирилиб, узлуксиз бир меъёрда ишлаши таъминланди ва табиий газ қазиб олиш ҳажми қисқаришининг олдини олишга эришилди.
Маълумот учун: “Bateman” сиқув компрессор станцияси Қашқадарё вилояти Ғузор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 4 дона газ ҳайдаш агрегатлари мавжуд. Лойиҳа бўйича йилига 13 млрд куб метр табиий газни ҳайдаб бериш қувватига эга. 2003 йили станцияга АҚШнинг “Dresser Rand” ва “General Electric” компанияларида ишлаб чиқарилган газ ҳайдаш агрегатлари ўрнатилган ва ишга туширилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|