“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, конларда табиий газ ва газ конденсати қазиб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида соҳада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 декабрдаги ПҚ–2697-сонли қарорида белгилаб берилган вазифалар “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан Жамиятнинг 2021 йилги манзилли дастур лойиҳасига киритилган.
Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли газ конларидан олинаётган табиий газ сарфи ҳисобини аниқ юритиш мақсадида, “Шўртан” кони 1-сонли Газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси сепараторларининг чиқиш газ қувурларига ГОСТ 8.586–2005, O’zDst 8.028–2012 ва O’zDst 8.077–2018 талаблари асосида тайёрланган, диаметри 426 миллиметр бўлган 5 комплект ва диаметри 530 миллиметр бўлган 1 комплект ўлчов қаторлари монтаж қилинди.
Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Bateman” сиқув компрессор станциясидаги газни ҳаво ёрдамида совутиш қурилмасида қайта тиклаш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги ПҚ–2822-сон ва 2017 йил 11 ноябрдаги ПҚ–3373-сон Қарорларига мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан “2017–2021 йилларда углеводород хомашёси қазиб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш бўйича Дастур амалга оширилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси республикамиздаги йирик табиий газ ва конденсат қазиб чиқарувчи объект ҳисобланади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида 2020 йил октябрь ойи ва 10 ойлик нефть, газ, конденсат қазиб чиқариш бўйича белгиланган кўрсаткичларнинг бажарилиш таҳлили ҳамда йил якунига қадар қазиб чиқаришга оид чора-тадбирларни амалга оширилиши юзасидан конлар бошлиқлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
“Uzbekneftegaz GTL” заводининг қурилиш ишлари кенг кўламда давом эттирилмоқда. Заводда 12 минг ишчи томонидан қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бош иншоотида “Пропан-бутан ажратиб олиш 1-, 2- ва 5-қурилмаларини модернизация қилиш” инвестиция лойиҳаси бўйича якуний босқичда олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари билан танишди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 январдаги ПҚ–4563-сонли «2020–2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан “Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида мавжуд учта пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасини (УППБС-3/1, 2, 5) модернизация қилиш” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 49,0 млн долларни ташкил этади.