“Ўзбекнефтгаз”: “Шўртан” конидаги Газни дастлабки тайёрлаш қурилмасига замонавий назорат ўлчов асбоблари ва метрологик жиҳозлар ўрнатилди (фото)
Бош саҳифа
Русский
Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли газ конларидан олинаётган табиий газ сарфи ҳисобини аниқ юритиш мақсадида, “Шўртан” кони 1-сонли Газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси сепараторларининг чиқиш газ қувурларига ГОСТ 8.586–2005, O’zDst 8.028–2012 ва O’zDst 8.077–2018 талаблари асосида тайёрланган, диаметри 426 миллиметр бўлган 5 комплект ва диаметри 530 миллиметр бўлган 1 комплект ўлчов қаторлари монтаж қилинди.
Ушбу ўрнатилган ўлчов қаторларига бошқарма ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ҳарорат, босим ва босимлар фарқи ўлчов воситалари ўрнатилди. Натижада, аналог кенгайтирувчи модуль ёрдамида бирламчи ўлчов воситаларидан келаётган сигналлар 2 дона замонавий “Floboss-107” сарф ўлчаш воситаларида ГОСТ 8.586-2005 асосида қайта ишланиб, табиий газ сарфи ҳисоблаб борилади.
Сепараторларнинг чиқиш қисми газ қувурларига ўрнатилган замонавий сарф ўлчаш асбобларининг ишга туширилиши Газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси 1-навбатидан бошқармага узатилаётган табиий газ миқдорини аниқлаш имконини беради.
Назорат ўлчов асбоблари ва метрологик жиҳозларни монтаж қилиш ишлари “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва бошқарманинг малакали мутахассислари томонидан амалга оширилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|