Қурилиш ишлари
February 2, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Қашқадарёдаги табиий газни цеолит ёрдамида олтингугуртдан тозалаш қурилмаси модернизация қилинмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 декабрдаги ПҚ–2697-сонли қарорида белгилаб берилган вазифалар “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан Жамиятнинг 2021 йилги манзилли дастур лойиҳасига киритилган.

Ушбу дастур доирасида Жамият тасарруфидаги Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бош иншоотида жойлашган Газни цеолит ёрдамида олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмасининг I–V навбатлари модернизация қилинмоқда.

Газни цеолит ёрдамида олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмасининг I–V навбатларининг модернизация қилиш ишчи лойиҳавий ҳужжатлари “O‘ZLITINEFTGAZ” AЖ томонидан ишлаб чиқилган.

Ушбу лойиҳага асосан ускуналар тендер савдо танловлари асосида ишлаб чиқарувчи компаниялар томонидан босқичма-босқич тайёрлаб етказиб берилмоқда. Хусусан, айни пайтда 2 дона сепаратор аппарати “Ўзбеккимёмаш заводи” АЖдан ва 96 дона юқори ҳароратга чидамли шарли кран Чехиянинг “Global Industrial Solutions” компанияси томонидан келтирилди.

Бугунги кунда қурилманинг II навбатида 42 дона шарли кран ҳамда 1 дона сепараторда қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилмоқда.

Лойиҳанинг асосий мақсади – қайта ишланаётган табиий газ сифат кўрсаткичларини ОʻzDSt-948:2016 стандарт талаблари даражасига мослаштириш ва қурилманинг газни қайта ишлаш қувватларини оширишдан иборат. Шу мақсадда қурилмалардаги моддий-маънавий жиҳатдан эскирган, газни қайта ишлаш ускуналари, қувур арматуралари ҳамда жараёнларнинг автоматик бошқарув тизими модернизация қилинмоқда.

Қурилиш-монтаж ишлари бош пудратчи “Муборакнефтгазмонтаж” АЖ томонидан амалга оширилмоқда.

Мазкур технологик қурилмани модернизация қилиш натижасида йилига 4,0 млрд куб метр табиий газни цеолит ёрдамида олтингугуртдан тозалашга эришилади. Қурилманинг тўла қувватда ишлаши натижасида эса қайта ишланаётган табиий газ ҳажмлари қисқаришининг олди олинади.

Маълумот учун: Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси Қашқадарё вилояти, Ғузор туманида жойлашган бўлиб, 1980 йилда ишга туширилган. Газни цеолит ёрдамида олтингугуртдан тозалаш цехи II блоги 1987 йилда ишга туширилган бўлиб, Газни цеолит ёрдамида олтингугурт бирикмаларидан тозалаш блоклари табиий газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш учун мўлжалланган.

Бошқарма “Гиссарнефтгаз” ҚК МЧЖ ва “Lukoil Uzbekistan operating company” МЧЖга қарашли газ конларидан қазиб олинадиган йиллик 4,0 млрд куб метр табиий газни қабул қилиш лойиҳавий қувватига эга.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|