“Ўзбекнефтгаз”: Суюқ углеводородларни қазиб олиш ҳажми қисқаришини олдини олиш мақсадида таъмирлаш ишлари бажарилди (Фото)
“Ўзбекнефтгаз”АЖ тизимидаги Муборак газни қайта ишлаш заводидаги Сиқув компрессор станция - газ ҳайдаш агрегатлари ички имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда таъмирланмоқда.
Ушбу сиқув компрессор станциясининг асосий вазифаси Газни цеолит ёрдамида қуритиш қурилмасига газ босимини ошириб, пропан-бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмасига етказиб беришдан иборатдир.
Ушбу қурилмаларнинг иш фаолиятидан тўхтаб қолиши, суюқ углеводородларни қазиб олиш ҳажмининг қисқаришига сабаб бўлади.
Шуни ҳисобга олган ҳолда, газ ҳайдаш агрегатида регламент ва таъмирлаш ишларини навбатма-навбат тезкор равишда ўтказиш зарур бўлиб, Сиқув компрессор станцияси-газ ҳайдаш агрегатида ўрнатилган “НК-16-18СТД” русумли газотурбинали двигателлар ва 295ГЦ2-270/27,5-64М1 русумли компрессорларда йўриқномага асосан станция муҳандис ходимлари томонидан амалга оширилди.
Регламент ва таъмирлаш ишлари ўтказиш жараёнида газотурбинали двигателнинг ички қисми махсус ювиш восита ёрдамида юмшатилган сув билан ювилди. Двигателни ҳаво, ёқилғи ва мой фильтрлари тўлиқ алмаштирилди.
Двигател ва компрессорнинг барча асосий ва ёрдамчи ускуналари тўлиқ текширилади ва таъмирлаш жараёнида бир қанча техник жиҳатдан мураккаб бўлган ҳисоблашлар ўтказилиб, созлаш ишлари олиб борилади.
Натижада газ ҳайдаш агрегатларини узлуксиз, бир меъёрда ишлаши таъминланишига ҳамда табиий газ қазиб олиш ҳажмининг қисқаришини олдини олишга эришилди.
Шунингдек регламент ишларини бажариш ва газ ҳайдаш агрегати фавқулотда аварияли холатда тўхтаб қолган вақтда газ қисқаришини олдини олиш мақсадида қисқа муддатда ишга қўшиб юбориш учун захира агрегати билан таъминланади.
Маълумот учун: Муборак ГҚИЗ даги “ДКС-УППБС” сиқув компрессор станцияси Қашқадарё вилояти Муборак тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, йилига 10.8 млрд. м³ табиий газни ҳайдаб бериш қувватига эга.
Станцияда 2012 йилда Украина давлатининг “Сумское НПО” АЖ ва “КМПО” АЖ заводида ишлаб чиқарилган газ ҳайдаш агрегатлари ўрнатилиб ишга туширилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати