“Ўзбекнефтгаз” АЖ
@uzbekneftegaz
“Ўзбекнефтгаз” АЖ мамлакат нефть ва газ қазиб олинишида асосий аҳамиятга эга акциядорлик жамияти ҳисобланади.
2.0K posts
Углеводородлар захираси

“Ўзбекнефтгаз”: Қўшимча 919.6 млн куб метр табиий газ, 16.2 минг тонна газ конденсати ҳамда 1.9 минг тонна нефть қазиб чиқаришга эришилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “2017–2021 йилларда углеводород хомашёси қазиб олишни кўпайтириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Давлат дастури ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисини Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига мувофиқ ишлаб чиқилган “Углеводородларни қазиб чиқаришни кўпайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар”га асосан 2021 йилнинг январь-май ойларида нефть ва газ қазиб чиқариш, қайта ишлаш бошқарма, корхоналарида углеводородларни қазиб чиқариш, қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтиришга қаратилган бир қанча ишлар амалга оширилди.

“Ўзбекнефтгаз”: Жорий йилнинг биринчи чорагида 387,1 минг тонна углеводород хомашёси қайта ишланди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефтни қайта ишлаш заводларида 2021 йилнинг биринчи чорак якуни билан 387,1 минг тонна углеводород хомашёси қайта ишланди ва белгиланган режа 122,0 фоизга бажарилди.

“Ўзбекнефтгаз”: Қашқадарёдаги “Алан” конида Сиқув компрессор станцияси ишга туширилди (Фото+видео)

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Алан” конида сиқув компрессор станцияси ишга туширилди.

“Ўзбекнефтгаз”: Саноат кооперациясини ривожлантириш мақсадида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик қилинмоқда (Фото)

Жорий йилнинг ноябрь ойида Қарши шаҳрида ташкил этилган “Ўзбекнефтгаз” АЖ Маҳаллийлаштириш ва кооперация павильонига ташрифи давомида Давлатимиз раҳбари томонидан тармоқда кооперация алоқаларини жадаллаштириш ҳамда маҳаллийлаштириш даражасини кенгайтириш юзасидан бир қатор топшириқлар берилган эди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи доирасида берилган топшириқлар ижроси юзасидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси бошчилигида видеоселектор йиғилиши ўтказилди (Фото)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ва йирик лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 12–13 ноябрь кунлари Қашқадарё вилоятида бўлди.

“Ўзбекнефтгаз”: Бош вазир ўринбосари бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” Бухорода нефть ва газ соҳасидаги углеводородларни қазиб чиқариш, геология масалаларини ўрганди (Фото)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Энергетика вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, “Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарларидан иборат таркибда тузилган Ишчи гуруҳ Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров бошчилигида жорий йилнинг 2 ноябрь куни Бухоро вилоятига ташриф буюрди.

“Ўзбекнефтгаз”: Углеводород хомашёси қазиб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида 295 та табиий газ қудуғи қазилди ва 328 таси капитал таъмирланди (Фото)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги ПҚ–2822-сон ва 2017 йил 11 ноябрдаги ПҚ–3373-сон Қарорларига мувофиқ “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан “2017–2021 йилларда углеводород хомашёси қазиб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш бўйича Дастур амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз”: “Зеварда” конида инвестицион лойиҳага асосан барпо этилаётган паст босимли сиқув компрессор станциясининг қуриш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда (Фото)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги “2017–2021 йилларда углеводород хомашёси қазиб олишни кўпайтириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ–2822-сонли Қарорига асосан “Ўзбекнефтгаз” тасарруфидаги бошқарма ва заводларда бир қанча инвестицион лойиҳалар амалга тадбиқ этилди.

“Ўзбекнефтгаз”: Устюртдаги конлардан қазиб чиқарилаётган табиий газ ва суюқ углеводородлар ҳажми ортди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги “Устюрт газ қазиб чиқариш” бошқармасидан магистрал газ қувурларга узатилаётган табиий газ сифатини O'zDST 948:2016 талабларига мос келиши таъминланди ва суюқ углеводородлар қазиб чиқариш миқдори кўпайтирилди.