Углеводородлар захираси
October 12, 2020

“Ўзбекнефтгаз”: “Зеварда” конида инвестицион лойиҳага асосан барпо этилаётган паст босимли сиқув компрессор станциясининг қуриш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги “2017–2021 йилларда углеводород хомашёси қазиб олишни кўпайтириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ–2822-сонли Қарорига асосан “Ўзбекнефтгаз” тасарруфидаги бошқарма ва заводларда бир қанча инвестицион лойиҳалар амалга тадбиқ этилди.

Ушбу қарор доирасида аҳолининг ва мамлакат иқтисодиётининг углеводородларга бўлган эҳтиёжини барқарор таъминлаш, нефть ва газ тармоғининг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини турғун ривожлантириш ва ошириб бориш мақсадида истиқболли майдонлар ва конларда қудуқлар ва объектларни қуриш ишлари амалга оширилмоқда.

Айни пайтда “Ўзбекнефтгаз” Бошқаруви раисининг топшириғи билан Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси тасарруфидаги “Зеварда” конида инвестицион лойиҳага асосан барпо этилаётган паст босимли сиқув компрессор станциясининг қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Станциянинг ишга туширилиши учун керакли барча замонавий ускуна ва жиҳозларнинг бир қисми хориждан келтирилди.

Бундан ташқари, “Зеварда” конидаги сиқув компрессор станциясида модернизация ишлари ҳам амалга оширилмоқда. Мажмуада газ қазиб чиқариш режавий кўрсаткичларини бажариш мақсадида сиқув компрессор станциясидаги СПЧ-2,10 ускунасини СПЧ-2,2 русумига алмаштириш учун тайёргарлик ишлари олиб борилмокда.

Ушбу инвестициявий лойиҳаларни ишга туширилиши натижасида углеводород қазиб олиш ҳажмини барқарор сақлаб туриш ҳамда янада оширишга эришилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|