May 16

“Ибратли оила” – жамият таянчи ва келажак тарбиясидаги намуна

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда бир гуруҳ оилалар Президент фармони ва Вазирлар Маҳкамаси қарори билан таъсис этилган “Ибратли оила” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Айтиш жоизки, мамлакатимизда оила институтини мустаҳкамлаш, ибратли оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш ва уларни рағбатлантириш – давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида амалга оширилмоқда. Бу – соғлом ва барқарор жамият пойдевори сифатида оилага қаратилаётган юксак эътиборнинг ёрқин намунасидир.

15 май – Халқаро оила куни муносабати билан Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси асосида ўтказилган тадбирда фарзанд тарбияси, соғлом турмуш тарзи ва тадбиркорлик соҳаларида намуна бўлаётган бир қатор оилаларuf ушбу кўкрак нишони тантанали тарзда тақдим этилди.

Тақдирланувчилар орасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси фаол ходими Ёқуб Парманов ва Марказий кимё лабораторияси бошлиғи Дамира Аканова оиласи ҳам борлиги биз учун фахрдир.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ушбу оилани чин қалбдан табриклайди ва ёш авлодга ибрат кўрсатаётган фидокорона хизматлари учун миннатдорчилик билдиради.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Ахборот хизмати