Кузатув кенгаши вакиллари Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Кузатув кенгашининг мустақил аъзолари — Алекс Барри Мельникович (АҚШ) ва Томас Мелвин Куигли (Буюк Британия) Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида бўлди.
Ташрифдан кўзланган асосий мақсад заводнинг ишлаб чиқариш ва технологик фаолияти билан яқиндан танишиш, мавжуд қувватлар, модернизация жараёнлари ҳамда ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга қаратилган устувор йўналишларни ўрганишдан иборат.
Шу билан бирга, саноат хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Қайд этиш жоизки, айни пайтда заводда хавфсизлик бўйича амалдаги ва истиқболли лойиҳалар изчил амалга оширилмоқда.
Делегация аъзоларига ишлаб чиқаришнинг асосий кўрсаткичлари, экологик барқарорлик ва замонавий технологик ечимлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Меҳмонлар заводдаги технологик жараёнларнинг халқаро стандартларга мослигини юқори баҳоладилар.