September 18, 2023

Учта халқаро сертификат қўлга киритилди

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси "Management Certification" халқаро сертификатлаш ташкилоти томонидан тақдим этилган учта сертификатни қўлга киритди.

Биринчи халқаро сертификат - "ISO 14001:2019" Экологик менежмент тизими, иккинчиси эса "ISO 45001:2020" Соғлиқни муҳофаза қилиш ва хавфсиз меҳнатни таъминлаш менежмент тизими учун тақдим этилди.

Қўлга киритилган сертификатнинг учинчиси бугунги кунда жаҳон миқёсида иш фаолият самарадорлиги ва сифатини оширишга қаратилган нуфузли “ISO 9001:2015” – сифат менежменти тизими учун топширилди. У бошқарма бошқарув тизимининг сифатига бевосита боғлиқдир.

Ушбу сертификатлар бошқармада бу борада самарали ишлар йўлга қўйилганлигини кўрсатади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ривожида муносиб ҳисса қўшувчи ушбу халқаро стандартлар Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги меҳнат унумдорлиги, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ҳамда юқори сифатли маҳсулотлар тайёрланишида муҳим ўрин тутади.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқарма ходимларини бундай эътироф билан самимий муборакбод этади.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube