“Ўзбекнефтгаз”: Мутахассислар Жанубий Корея университети томонидан ўтказилган “G-BEX-2022” дастурида иштирок этишди
“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг бир гуруҳ ходимлари Бизнес ва тадбиркорлик Олий мактаби ҳамда “UNESCO-UNITWIN” ҳамкорлик лойиҳаси доирасида Жанубий Кореянинг “Handong Global University” томонидан ўтказилган
“G-BEX-2022” дастурида иштирок этишди.
Дастурнинг асосий мақсади - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик Олий мактаби ва Корея Республикаси Ҳандонг глобал университети ўртасида имзоланган “Ҳамкорлик меморандум” юзасидан алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда Олий мактаб тингловчилари учун Халқаро тажрибани эгаллаш ҳисобланади.
Дастур давомида “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида жойлашган “Incheon Free Economic Zone, IFEZ” эркин иқтисодий зонаси, “KOGAS” Корея газ корпорацияси, Поханг шаҳридаги “CHANGeUP GROUND” POSCO компанияси томонидан бошқариладиган стартап-инкубатор марказида бўлишди.
Бундан ташқари Улсан шаҳридаги “Hyundai Motors” автомобиль ишлаб чиқариш компанияси, Корея давлатида биринчи қимматли қоғозлар компанияси сифатида ташкил этилган “KYOBO SECURITIES” ҳамда “KYOBO Life Insurance” суғурта компанияси фаолиятлари билан яқиндан танишишди.
Ҳусусан, “Korea Gas Corporation” (KoGas) ташкилотида табиий газни ишлаб чиқариш ва тарқатиш, қидирув, суюлтирилган табиий газ ишлаб чиқариш ва табиий газни импорт/экспорт қилиш, ишлаб чиқариш объектлари ва тарқатиш тармоқларини қуриш ва улардан фойдаланиш усуллари ўрганиб чиқилди.
Маълумот учун айтиш мумкинки, “KoGas” — Жанубий Корея давлат табиий газ компанияси бўлиб, 1983 йилда ташкил этилган. У дунёдаги энг йирик суюлтирилган табиий газ импорт қилувчи компаниядир.
Олинган маълумотлар ва кўникмалардан келиб чиқиб амалиёт якунида, Жамият ходимлари томонидан “Handong Global University” экспертлари ва амалиёт ўташ учун Корея давлатига ташриф буюрган бошқа ташкилотлар мутахассисларига бугунги кундаги Янги Ўзбекистонда, хусусан, “Ўзбекнефтгаз” АЖда олиб борилаётган ислоҳотлар юзасидан тақдимот ўтказилди ҳамда Корея Республикаси юқори экспертлари томонидан халқаро тоифадаги сертификатлар билан тақдирланди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|