Вакант лавозимлар учун танлов
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Юридик департаментининг Халқаро-ҳуқуқий иш бўлими бошлиғи лавозимига малакали мутахассислар учун очиқ танлов эълон қилади.
Мутахассисга қўйиладиган квалификация талаблар қуйидагилардан иборат:
• Маълумоти: олий;
• Мутахассислиги: юриспруденция, халқаро ҳуқуқ, Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини тамомлаган ва белгиланган намунадаги дипломни олган номзодлар;
• Тилларни билиши: ўзбек, рус, инглиз тиллари;
• Сертификатларнинг мавжудлиги: Хорижий тилларни билишни тасдиқловчи сертификатларнинг мавжудлиги устунлик беради;
• Компьютер саводхонлиги: Microsoft Word, Excel, Power point ва иш жараёнида талаб этиладиган компьютер дастурларидан фойдалана олиш;
• Иш тажрибаси: Юридик мутахассислиги бўйича камида 5 йил;
• Ўз ишини пухта билиши, музокараларда эркин қатнаша олиши, ҳамкор ташкилотлар ва фуқаролар билан мулоқатга кириша олиши;
• Ишга масъулият билан ёндашиш;
• Жавобгарликни ҳис қилиш;
• Ички тартиб-қоидаларга риоя қилиш;
Номзодлар 2024 йил 5 декабрга қадар резюме/анкеталарини ушбу ҳавола орқали жўнатишлари лозим.
Батафсил маълумотлар учун +(99871) 207-27-72 (2334, 2569) телефон рақамига мурожаат этиш мумкин.