“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари ишлаб чиқариш ҳолатини ўрганиш мақсадида “Uzbekistan GTL” заводида бўлди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” қиш мавсумида юртимизда кузатилаётган аномал совуқ кунларда ишлаб чиқариш жорий ҳолатини ўрганиш ва истеъмолчиларни синтетик ёқилғи маҳсулотлари билан таъминлаш барқарорлиги бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида “Uzbekistan GTL” заводида бўлди.
Ташриф мобайнида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Uzbekistan GTL заводнинг асосий ишлаб чиқариш қурилмаларида қиш мавсумида амалга оширилаётган ишлар жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Технологик қурилмаларни қиш мавсумида бир маромда ва хавфсиз эксплуатациясини таъминлашга қаратилган зарурий кўрсатмалар берилди.
Бундан ташқари, аномал совуқ кунларда заводнинг ишчи-ходимларига ва қурилмаларни эксплуатация қилинишини жойида назорат қилиб борувчи операторларга яратилган шароитлар назорат қилинди.
Шундан сўнг, “Uzbekistan GTL” заводининнг асосий қурилмалари технологик жараёнларида фойдаланиб келинаётган катализаторлар ва кимёвий реагентларни қиш мавсумида фойдаланиш жараёнлари билан атрофлича танишиб чиқилди.
GTL заводидаги қурилмаларни аномал совуқ кунларда саноат хавфсизлиги мезон ва қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда эксплуатация қилиш, қурилмалардаги асбоб-ускуналарни иш фаолияти доимий мониторинг ва эксплуатация даврини узайтириш учун ўрганишлар олиб бориш ва қурилмаларда фаолият юратаётган ходимларни доимий равишда билим ва малакаларини ошириб боришга қаратилган кўрсатмалар берилди.
Қўшимча равишда, Бошқарув раиси GTL заводида қишки дизель ёқилғисини ишлаб чиқарилатёганлигини ва юртимиз истеъмолчиларига узлуксиз равишда етказиб берилаётганлигини алоҳида эътироф этди ва қишки дизель ёқилғи маҳсулотини ишлаб чиқариш жараёнларини узлуксизлигини таъминлаш, сифат кўрсаткичларини тизимли назорат қилиб борилиши юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Бошқарув раиси томонидан “Uzbekistan GTL” заводида бугунги кунга қадар умумий ҳисобда 235 минг тоннага яқин синтетик ёқилғи маҳсулотлари ишлаб чиқарилганлигини ва узлуксиз равишда Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси савдоси платформаси орқали реализация қилинаётганлиги, истъемолчиларга етказиб берилаётганлигини қайд этилди.
Ташриф сўнгида, заводнинг ишлаб чиқариш цехлари бошлиқлари ва раҳбар ходимлар иштирокида ишчи йиғилиш ўтказилди ва совуқ кунларда заводнинг технологик қурилмаларини хавфсиз ва бир маромда ишлатиш, ташқарида фаолият юратаётган ишчи-ходимларга зарурий барча шароитлар билан таъминлаш, истеъмолчиларга ўз вақтида ва сифатли синтетик ёнилғи маҳсулотларни етказиб берилишини бўйича зарурий кўрсатмалар берилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш