“Ўзбекнефтгаз”:“Ишчи гуруҳ” аъзолари “Uzbekistan GTL” заводидаги куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва синтетик ёқилғи маҳсулотларининг ишлаб чиқариш ҳолатини ўрганди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва синтетик ёқилғи маҳсулотларни ишлаб чиқариш жорий ҳолатини ўрганиш мақсадида “Uzbekistan GTL” заводида бўлди.
Ташриф мобайнида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Uzbekistan GTL заводнинг асосий ишлаб чиқариш қурилмаларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Қурилмаларни куз-қиш мавсумида бир маромда ва хавфсиз эксплуатациясини таъминлашга қаратилган зарурий кўрсатмалар берилди.
Шундан сўнг, “Uzbekistan GTL” заводини асосий қурилмаларнинг технолгик жараёнларида фойдаланиб келинаётган катализаторлар ва кимёвий реагентларни юклаш ва куз-қиш мавсумига таёргарлик ишлари атрофлича кўриб чиқилди.
Бундан ташқари, Бошқарув раиси GTL заводида қишки дизель ёқилғисини ишлаб чиқарилиши бошланганлигини ва юртимиз истеъмолчиларига етказиб берилаётганлигини алоҳида эътироф этди.
Қўшимча равишда, қишки дизель ёқилғи маҳсулотини ишлаб чиқариш жараёнларини узлуксизлигини таъминлаш ва сифат кўрсаткичларини тизимли назорат қилиб борилиши юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Бошқарув раиси томонидан “Uzbekistan GTL” заводида бугунги кунга қадар умумий ҳисобда 180 минг тоннага яқин синтетик ёқилғи маҳсулотлари ишлаб чиқарилганлигини ва узлуксиз равишда Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси савдоси платформаси орқали реализация қилинаётганлиги ва истъемолчиларга етказиб берилаётганлигини қайд этилди.
Бошқарув раиси июнь ойидан бошлаб, бугунги кунга қадар “Uzbekistan GTL” заводи 110,3 минг тонна “Евро-6” стандартидаги, юқори сифатли ва экологик тоза бўлган “GTL” дизель ёқилиғиси, 52,1 минг тонна синтетик нафта ва 9,7 минг тонна “GTL” керосин ишлаб чиқарилганини қайд этиб, ишлаб чиқариш жараёнларида ишчи-ходимлар учун барча шароитларни яратиш бўйича топшириқ берди.
Шунингдек, ҳозирги кунда заводнинг 2 та маҳсулот ишлаб чиқариш блокининг, биринчиси тўлиқ қувватга ишга туширилган бўлиб, Бошқарув раиси иккинчи босқични 2022 йил ноябрь ойида фойдаланишга топшириш лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Заводнинг иккинчи босқичи ишга туширилиши билан, ўртача кунлик дизель ишлаб чиқариш ҳажми ҳозирги 1500 тоннадан 3 минг тоннагача етказилади. Бу ўз навбатида маҳсулотнинг ишлаб чиқариш тан нархининг пасайишига олиб келади ва аҳоли ҳамда йирик истеъмолчиларни сифатли ёқилғисига бўлган эҳтиёжни тўлиқ қоплашга имконият яратади.
Шу жумладан, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми босқичма-босқич оширилиб бораётгани ҳисобга олиб, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раисининг кўрсатмасига биноан “GTL” дизелнинг нархи сўнги 3 ойда уч маротаба арзонлаштирилишига эришилди.
Куз-қиш мавсумида, шу жумладан ерларни шудгорлаш мавсумида қишлоқ хўжалиги соҳа корхоналари, кластер ва фермерларга узлуксиз равишда, эҳтиёжга кўра, тўлиқ миқдорда, турли хил чеклов ва чегаралаш шартлари киритилмаган ҳолда, ёқилғи билан, шу жумладан “GTL” дизели билан таъминлаш ишлари “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан тизимли равишда йўлга қўйилди.
“Uzbekistan GTL” заводининг маҳсулотларига Хитой, Туркия, Озарбайжон, Тожикистон, Афғонистон ва қатор бошқа мамлакатларининг тадбиркорлари ҳамда йирик корхоналари ҳам катта қизиқиш билдирмоқда. Бугунги кунга қадар қисқа муддат ичида қиймати 3,4 млн долларга тенг бўлган жами 3,3 минг тонна “GTL” дизели ва 20 млн долларга тенг нафта маҳсулоти экспортга сотилди.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда “GTL” заводида жами 1 млн тоннагача синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқарилиши, 1,4 трлн сўм миқдорида солиқлар тўланиши кутилмоқда. Яқин йилларда “GTL” заводи бошқа саноат соҳаларининг ҳам тараққий этиши учун ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|