November 28, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: "Чинобод нефть базаси”да ёнғинга қарши курашишга бағишланган ўқув тактик машғулоти ўтказилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссиясининг топшириғига асосан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги барча нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, қайта ишлаш заводларида 2022 йилнинг 15 ноябридан 15 декабригача объектларида “Ёнгин хавфсизлиги ойлиги” деб эълон қилинди.

“Ёнгин хавфсизлиги ойлиги” доирасида “Чинобод нефт базаси”га “Чинобод-2” нефть маҳсулотлари омборхонасида ёнғинга қарши курашишга бағишланган махсус тактик-ўқув машқлари ўтказилди.

Махсус тактик-ўқув машқлари давомида дастлаб, корхона фуқаро муҳофазаси таркиби “Йиғин” сигналига асосан йиғилиши ва тузилмалар билан саф кўриги ўтказилди.

Шундан сўнг махсус тактик-ўқув машқларининг биринчи босқичида ҳудудда шартли равишда содир этилган зилзила оқибатида ярадор бўлган ходимлар эвакуация қилинди. Сўнгра резервуарда ёнғин чиқиши оқибатида фавқулодда вазиятни бартараф этиш ишлари амалга оширилди.

Мутахассислар томонидан қутқарув тузилмаларининг билими, шартли хабарлар бўйича амалга оширилган амалий ҳаракатлари баҳоланди. Йўл қўйилган камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Комиссия аъзоларининг хулосасига кўра, “Чинобод нефт базаси” МЧЖ Фуқаро муҳофазаси тузилмалари қутқарувчилари юз бериши мумкин бўлган Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бартараф этишга “Тайёр” деб бахоланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|