December 19, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Норматив-ҳуқуқий маълумотномаларни бошқариш бўйича ягона бизнес жараённи ишлаб чиқиш ва жорий қилиш дастури амалга оширилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ бизнес жараёнларини трансформациялаш ва операцион самарадорлигини ошириш дастури доирасида илғор ечимлар ва самарали халқаро тажрибаларни жорий этиш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилган.

Айни пайтда ациядорлик жамияти фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Норматив-ҳуқуқий маълумотномаларни (НҲМ) бошқариш бўйича ягона бизнес жараённи ишлаб чиқиш ва жорий қилиш дастури амалга оширилмоқда.

Норматив-ҳуқуқий маълумотномалар - луғатлар, классификаторлар ва бошқа муҳим элементларни ўз ичига олади.

Лойиҳа Харидлар трансформацияси офиси ва бизнес жараёнларни автоматлаштириш соҳасидаги етакчилардан бири, “KPMG” халқаро консалтинг компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

“KPMG” компанияси жорий маълумотномаларни нормализация қилиш, норматив маълумотномаларни юритиш бўйича ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассисларини ўқитиш бўйича ишларни амалга оширади.

Лойиҳа натижаларига кўра, Жамиятнинг таркибий бўлим ва бўлинмалари ягона номенклатура маълумотномасидан фойдаланишга ўтиши кутилмоқда. Бу материалларга бўлган эҳтиёжни режалаштиришнинг аниқлигини ошириш, омборхоналар захираларини камайтириш, музлатилган айланма маблағларни чиқариш ва ҳисобот самарадорлигини ошириш имконини беради.

Шуни таъкидлаш жоизки, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ўзбекистондаги давлат ташкилотлари орасида Норматив-ҳуқуқий маълумотномаларни (НҲМ) бошқариш жараёнини оптималлаштириш ва трансформациялаш бўйича иш бошлаган илк компания ҳисобланади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|