“Ўзбекнефтегаз”: Коррупцияни олдини олишга қаратилган ўқув семинарлари давом этмоқда
“Ўзбекнефтегаз” АЖ тизим корхоналарини коррупциядан ҳоли соҳага айлантириш, ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш йўналишидаги қонунчилик юзасидан, шунингдек ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, тизимда шаффофлик ва очиқликни таъминлаш мақсадида ўқув семинарлар ва иқтисодий ўқишлар ўтказилмоқда.
Жамият Бошқарма (завод) ва корхоналарида ҳудудий комплаенс инспекторларининг фаолиятини жойларда мониторинг қилиш ва баҳолаш мақсадида 2022 йил бошидан ҳудудий комплаенс инспекторлари томонидан жорий йил давомида 4 198 та тизим ташкилотлар ишчи-ходимлари иштирокида 72 та семинар-тренинглар ташкил этилди.
Хусусан, Муборак газни қайта ишлаш заводида 506 нафар ходимлар иштирокида 7 та, “Гулистон нефть базаси” МЧЖда 293 нафар ходимлар иштирокида 7 та, “Тахиатош нефть базаси” МЧЖда 381 нафар ходимлар иштирокида 4 та, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида 422 нафар ходимлар иштирокида 6 та коррупцияга қарши мавзуларда ўқув семинарлари ташкил этилди.
Жумладан, август ойида “Корпоратив одоб-аҳлоқ кодекси” ва “Хавф хатарларни аниқлаш, баҳолаш ва уларга нисбатан чоралар белгилаш” мавзуларида Жамият тизим ташкилотлари (завод, бошқарма ва МЧЖлар) 400 нафар ишчи ходимлар ўртасида 34 та ўқув семинарлари ташкил этилди.
Бундан ташқари ҳудудлардаги комплаенс инспекторларининг мунтазам равишда малака ва кўникмаларини ошириш, Комплаенс соҳасидаги янгиликлар, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, қолаверса соҳа юзасидан жаҳондаги тенденциялардан келиб чиққан ҳолда ички меъёрий ҳужжатларни амалиётда қўллаш, такомиллаштириш, қонунчиликдаги ўзгаришлар мавзуларида марказий аппарат ва 24 та тизим корхоналари, жумладан 10 та завод ва бошқармалар ҳамда 14 та нефть базаларига бириктирилган Молиявий ва комплаенс назорат департаментининг ҳудудий комплаенс инспекторлари иштирокида ҳар хафталик иқтисодий ўқишлар ташкил этилмоқда.
Тизим корхоналарининг комплаенс инспекторлари иштирокидаги иқтисодий ўқишлар материаллари ҳамда коррупцияга қарши комплаенс назорат тизими самарадорлигини оширишга қартилган кўрсатма ва тавсиялар бериб келинмоқда.
Ўтказилган иқтисодий ўқишлардан олинган маълумот ва кўникмалар Молиявий ва комлаенс назорат департаменти фаолиятини такомииллаштиришда ва ходимларнинг ҳуқуқий онгини оширишда ўзининг ижобий натижаларини кўрсатмоқда.
Бу эса, ўз навбатида хато-камчиликларни камайтириш, самарасиз харажатларни олдини олиш, кадрлар сиёсатини такомиллаштириш, корхоналар фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш, харид ва қурилиш жараёнларини янада шаффоф ўтказилишига, бу бўйича коррупцияга оид хатарларни минималлаштириш ва олдини олишга хизмат қилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|