November 22, 2022

"Ўзбекнефтгаз": Департамент ходимлари ўртасида футзал бўйича мусобақа ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги завод, бошқармалар ва нефть базларида “Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари куни” байрамини кенг кўламда ўтказиш мақсадида кўргазмали банерлар ташкил этилиб, маданий-маърифий, оммавий ва спорт тадбирлари ташкил этилди.

Байрам тадбирлари доирасида "Ўзбекнефтгаз" АЖ Марказий аппаратидаги департаментлар ўртасида спортнинг футзал тури бўйича ўтказилган мусобақалар ҳам ходимларни соғломлаштиришда, уларнинг дам олиш вақтларини мароқли ўтказишга сабаб бўлди, десак муболаға бўлмайди.

Сабаби ушбу ўйин инсон ҳаракатининг мувофиқлаштиришни яхшилашга ёрдам беради. Бошқа томондан ҳар қандай жисмоний фаолият каби футзал ҳам стресс ва депрессияга қарши курашда ёрдам беради.

Қизиқарли баҳслар, чиройли голлар ва иқтидорли ходимларнинг чиройли ҳаракатларига бой бўлган мусобақа якунларида Транспорт ва махсус техника департаменти жамоаси мусобақа ғолиби бўлиб, кубок эгасига айланди.

Иккинчи ўринга Ахборот коммуникация технологиялари департаменти сазавор бўлган бўлса, учинчи ўринни HR департамерти ходимлари қўлга киритишди.

Тадбир якунида ғолиб ва совриндорларга эсдалик совғалари тақдим этилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|