“Ўзбекнефтгаз”: “Uz-Kor Gas Chemical” МЧЖ да махсус тактик ўқув машқи ўтказилди
Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида жойлаган “Uz-Kor Gas Chemical” МЧЖ қўшма корхонасида “Объектда техноген тусдаги фавқулодда вазият содир бўлганда фуқаро муҳофазаси, раҳбарлар таркиби ва ФВДкТ ҳудудий хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида махсус тактик ўқув машқи ўтказилди.
Мазкур махсус-тактик ўқув машқини ўтказишдан мақсад объект фуқаро муҳофазаси тузилмаси ва ҳудудий ФВДкТ хизматларининг фавқулодда вазиятлар рўй берганда ҳамкорликдаги ҳаракатларни такомиллаштириш ҳамда кўникмаларни оширишдан иборат.
Машғулотларнинг биринчи босқичида алоқа ва хабар бериш груҳининг объектда содир бўлган фавқулодда вазият бўйича корхона шахсий таркибини огоҳлантириш ҳаракати назоратдан ўтказилди.
Машғулотнинг иккинчи босқичида ҳарбий хизматчилар қўриқланаётган объектга шартли равишда ҳужум уюштирган террорчилик гуруҳи томонидан гаровга олинган фуқоралар озод қилинди ҳамда жиноятчилар қўлга олинди.
Объект фуқаро муҳофазаси тузилмаси, газдан қутқарув тузилмаси ва ёнғин хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан юз берган ёнгин бартараф этилиб, жабрланганлар хавфсиз ҳудудга кўчирилди ва уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди.
Машғулотга жами 148 нафар ходим ва 13 та техника жалб қилинди.
Махсус-тактик ўқув машқи якуни бўйича, “Uz-Kor Gas Chemical” МЧЖда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва Фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёргарлик даражаси “ТАЙЁР” деб баҳоланди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|