“Ўзбекнефтгаз”: “Термиз нефть базаси” МЧЖга тегишли бўлган 3 та кўчмас мулк объектлари сотилади
Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусий секторни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, давлат активларини шаффоф ҳолда хусусийлаштириш жараёнини тезлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 18 мартда “Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-168-сонли қарори қабул қилинган эди.
Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида Давлат тендер комиссиясининг 2022 йил 8 ноябрдаги йиғилиш баёнига мувофиқ, Сурхондарё вилоятида жойлашган “Термиз нефт базаси” МЧЖга тегишли бўлган 3 та кўчмас мулк объектлари сотилиши белгиланган.
Ҳозирги кунда ушбу кўчмас мулк объектларининг бозор қийматини аниқлаш бўйича баҳолаш ва баҳолаш ҳисоботларини экспертизадан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда.
Баҳолаш ва баҳолаш ҳисоботларини экспертизадан ўтказиш ишлари якунига етгандан сўнг, кўчмас мулк объектлари “E-Auksion” электрон савдо платформаси орқали оммавий савдоларга чиқарилишини маълум қиламиз.
Барча талабгорларни оммавий савдоларда фаол иштирок этишга таклиф этамиз.
Сотувга қўйилиши режалаштирилган кўчмас мулк объектларининг рўйхати:
• Бўш турган турар-жой биноси - Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, Шимолий дарвоза кўчаси, 3д-уй; • “Навбахор” ФЁТШ бино ва иншоотлари - Сурхондарё вилояти, Музработ тумани Навбохор СИУ; • 42-ФЁТШ бино ва иншоотлари - Сурхондарё вилояти, Шерабод тумани, Таллашқон СИУ
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш