“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан газ кимё мажмуасида режа асосида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқарувчи бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш мақсадида, ускуналарни ўз вақтида сифатли таъмирланишини йўлга қўйиш борасида қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.
Хусусан, Шўртан газ кимё мажмуасида ҳам режали жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш мақсадида қабул қилинаётган газ босқичма-босқич камайтирилиб, технологик қурилма ва жиҳозларда таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.
Мажмуанинг Этилен ишлаб чиқариш цехидаги газларни ажратиш қурилмаларида қуйидаги ишлар амалга оширилади:
• Абсорберни пропарка қилиш, ювиш, тозалаш ва техник кўрикдан ўтказиш;
• Десорберни пропарка қилиш, ювиш, тозалаш ва техник кўрикдан ўтказиш;
Шунингдек, этилен ишлаб чиқариш цехидаги кириш фильтрларини хавфсиз ва узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида профилактик кўрикдан ўтказиш ва шунга ўхшаш бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Полиэтилен ишлаб чиқариш цехидаги Реакция ва рецикл қурилмасида қуйидаги ишлар бажарилмоқда:
• Ректификацион колонна тозалаш 1-19 гача тарелкаларини ва клапанларини текшириш ва эррозия бўлганларини алмаштириш;
• Адсорберни ички қисми сеткасини ювиш ва тозалаш;
• Зичлов қисмларини кўрикдан ўтказиш ва техник хизмат кўрсатиш каби ишлар амалга оширилмоқда.
Буғ газ ҳаво таъминоти цехидаги Марказий қозонхона қурилмасида ҳам таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда:
• Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш;
• "Marland Cecon" муфта агрегатини янгисига алмаштириш;
• Шўртан газ кимё мажмуаси ва "Uzbekistan GTL" заводи оралиғидаги юқори босимли буғ қувури уланиш нуқтасини монтаж қилиш;
• Вентилятор редуктор ва электродвигателига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш каби кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.
Бундан ташқари мажмуадаги таъмирлаш ишларига чет эллик ҳамда ва турдош корхоналардан ҳам мутахассислар жалиб қилинган:
• Япониянинг "Mitsubishi Corporation" ҳамда “SIEMENES ENERGY” компанияларининг малакали мутахассислари буғ турбиналари таъмирланмоқда;
• "Maxsusenergogaz"AЖ мутахассислари иштирокида 1700 ҳудуддаги газни амин ёрдамида тозалаш қурилмаси линясини модернизация қилиш ишлари олиб боришмоқда.
• "Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи" МЧЖ мутахассислари иштирокида иссиқлик алмашиш аппаратларини ювиш ишлари бажарилмоқда.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, режали жорий таъмирлаш ишлари келгусида ишлаб чиқариш жараёнларида вужудга келиши мумкин бўлган нохуш ҳодисаларнинг олдини олиш ҳамда технологик қурилма ва ускуналарнинг узоқ муддат сифатли ва самарали ишлашини таъминлашга ёрдам беради.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|