February 17, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: Импортдан харид қилинган эҳтиёт қисмлар, асбоблар ва кимёвий реагентлар ички бозорда ўзлаштирилмоқда

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 январдаги “Республикада ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва саноат кооперациясини кенгайтиришнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори доирасида 2023 йил ва ундан кейинги даврда маҳаллий корхоналар билан саноат кооперациясини кенгайтириш мақсадида Муборак ва Қоровулбозор ҳудудларидаги корхона ва бошқармаларда маҳаллий корхоналар билан учрашувлар ташкил қилинди.

Учрашувларда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан импортга бўлган қарамликни босқичма-босқич камайтириш ва саноат кооперациясини кенгайтириш йўналишида “шатакка олиш” механизми асосида амалга оширилаётган ишлар алоҳида қайд этиб ўтилди.

Учрашувда “Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбариятининг январь ойида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан ўтказилган учрашувларидаги келишувларида доирасида маҳаллий корхоналарни “шатакка олиш” механизми асосида газ ҳайдаш қурилмалари эҳтиёт қисмлари, ўлчаш асбоблари ва кимёвий реагентлар ўзлаштириш ишлари кўриб чиқилди.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган “Process and Water Engineering” МЧЖ, “Neo steklo Plast” МЧЖ, “Ulrus Manufacturing Solutions” МЧЖ ва “Monokip Zavodi” МЧЖ корхоналарининг раҳбар ва мутахассислари “Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибидаги Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ва “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ корхоналарининг эҳтиёжларини бевосита жойида ўрганиб, талаб этилаётган маҳсулотларнинг физик ва технологик хусусиятлари билан танишишди.

Хусусан, “Neo steklo Plast” МЧЖ томонидан ҳаво билан совутиш қурилмалари ҳамда градирняларда қўлланиладиган алюмин ва темир билан қопланган парраклар ўрнига композит материаллардан тайёрланган парракларни саноат-тажриба синовларидан ўтказиш, уларни статик баланслаш ва етказиб бериш, шунингдек барча ҳаво билан совутиш қурилмаларининг диффузор қисмларини композит материаллардан яхлит кўринишда тайёрлаб бериш таклиф этилди.

Шунингдек, “Ulrus Manufacturing Solutions” МЧЖ билан "Ўзбекнефтгаз" АЖга қарашли заводлардаги яроқсиз ҳолга келган ускуналарни таъмирлаш ва модернизация қилиш масалалари келишиб олинди. Яна бир маҳаллий корхона “Monokip Zavodi” МЧЖ билан газ сиғимлари ҳамда қудуқларидаги босим ва ҳароратларни аниқлаш масалалари муҳокама қилинди.

Ушбу корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган гидростатик датчикларни саноат-тажриба синовларидан ўтказиш асосида етказиб бериш, Швейцариянинг “Endress+Hauser” компанисининг ўлчов-назорат асбобларини калибровка қилиш, босим остида ишлайдиган манометрларни ўзлаштириш, ишга яроқсиз манометрлар учун эҳтиёт қисмлар етказиб бериш каби истиқболли йўналишларда ҳамкорлик қилиш режалаштирилиб олинди.

Тизим корхоналарига ташриф давомида “Process and Water Engineering” МЧЖ мутахассилари билан дизель ёнилғиларининг хусусиятларини яхшиловчи присадкаларни ишлаб чиқариш ва махсус синовлардан ўтказиш ҳамда сув билан совутиш тизимида қўлланиладиган кимёвий реагентларни ўзлаштириш бўйича ҳам келишувларга эришилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|