September 12
Мавсумга тайёргарлик давом этмоқда
Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида 2025/2026 йиллар мавсуми учун кенг кўламли таъмирлаш ва тиклаш ишлари амалга оширилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳнинг ўрганиш натижаларига кўра, бошқарма томонидан айтни пайтга қадар 36 200 метр электр тармоғи монтаж қилиниб, 3 та ишлаб чиқариш биносида таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Газни дастлабки тайёрлаш қурилмаларининг 15 та технологик тармоқлари режали таъмирланиб, сиқув компрессор станцияларидаги 24 та газ ҳайдаш агрегатида регламент ишлари бажарилди.
Ишчи гуруҳ томонидан 1 октябрга қадар барча ишлар тўлиқ якунлаш ва бошқарманинг мавсумга тайёрлик паспорти тақдим этиш юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.
September 12, 05:53
0 views
0 reposts