July 8, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Йўл ҳаракати қоидалари, автотранспортда ҳаракатланиш маъданияти” мавзусида ҳайдовчилар ўртасида давра суҳбати ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан жамият тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарда ёқилғи-мойлаш маҳсулотларидан оқилона фойдаланиш, автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати ва уларни мақсадли ва самарали ишлатиш ҳолати ҳамда ҳайдовчиларнинг билими ҳамда малакасини ошириш бўйича қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Ушбу тадбирлар доирасида Транспорт ва махсус техника департаменти ходимлари ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув аппарати хизмат енгил автотранспорт воситалари ҳайдовчилари иштирокида “Йўл ҳаракати қоидалари, автотранспортда ҳаракатланиш маъданияти” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, ҳайдовчиларнинг йўлларда ҳаракатланиш тезлиги, уларнинг маданияти йулларида йул транспорт ҳодисаларини олдини олиш, ҳайдовчилар ҳамда ҳаракат иштирокчилари саломатлигини асраш бўйича маърузалар ўқилди. Ўз ўрнида ҳайдовчилардан тушаётган таклиф, мулоҳазалар бўйича суҳбатлашилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|