September 14, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Инвестиция лойиҳа натижасида йил якунига қадар 1,095 млрд куб метр табиий газ қазиб олиш кутилмоқда

Бош саҳифа Русский

Газ конларини қидириш ва ўзлаштириш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ билан биргаликда бир қанча қўшма корхоналар ташкил этилган. Устюрт ҳудудида геологик қидирув ишларини олиб бориш ва ўзлаштириш ишлари билан шуғулланадиган “Natural Gas-Stream” КҚ МЧЖ ҳам анашундай ҳамкорлардан ҳисобланади.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида ушбу қўшма корхона томонидан айни пайтда 701,4 млн доллар қийматли “Сечанкўл”, “Оқжар” ва “Чимбой” инвестицион блокларида геологик қидирув ишларини олиб бориш ҳамда “Урга” конида, “Оқчалоқ” ва “Чандир” гуруҳи конларида қазиш ишларини амалга ошириш” инвестицион лойиҳаси жадал суратларда амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш департаментининг маълумотига кўра, ҳозирги кунга қадар лойиҳага мувофиқ 27 та қудуқда бурғилаш ишлари тугатилди ва 600 кв км майдонда 3D сейсмик қидирув ишлари ўтказилди.

Лойиҳа доирасида “Оқчалоқ” гуруҳидаги конларда 15 та қудуқ ободонлаштирилган. Жами узунлиги 78,9 км ташкил этадиган газ қувурлари ўтказилди, 5,5 км сув қувури ва 40,5 км электр узатиш линиялари тортилган.

Шунингдек, “Чандир” гуруҳидаги конларда эса 137,7км газ қувурлари ўтказилиб, 81,6км электро ўзатиш линиялари, конни телефон аълоқалари ва интернет билан таъмирлаш мақсадида 119,8 км оптик толали алоқа линияси кабели ўтказилди. Бундан ташқари 133,3 км йўл қурилди. Ходимлари яшаши учун 50 кишилик шаҳарчаси барпо этилди.

“Урга” конида ҳам бу борада самарали ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, газни “Бухара-Урал” газ қувурига ўтказиш учун газни ҳисобга олиш мосламаси ва кон ходимлари учун 23 кишилик шаҳарча фойдаланишга топширилди. 3 та қудуқ ободонлаштирилган ва 3,1 км газ қувурлари тортилди.

Хозирги кунда “Оқчалоқ” инвестицион блоки тасарруфидаги “Ғарбий борса келмас” кони 1 та қудуқда ён стволини кесиш, 1 та қудуқда мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмокда. “Урга” конидаги 1 та қудуқнинг ён стволини кесиш, 1 та қудуқни гидравлик ёриш билан синаш ишлари олиб борилмоқда.

Қўшма корхона томонидан бугунги кунга қадар Қорақалпоғистон Республикасининг “Кўкчалоқ” конида жойлашган 3-сонли қудуқда ён стволини кесиш ишлари амалга оширилди. Қудуқни ўзлаштириш пайтида палеозой шаклланишлардан 3375-3399 метр интервали оралиғидан кунлик 198 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ оқими олинди. “Урга” конига қарашли 27-сонли қудуқда қатламни гидравлик ёриш ишлари олиб борилиши натижасида кунлик 30 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ оқими олишга эришилди. Қудуқларни газ йиғувчи коллекторга уланиш ишлари амалга оширилган.

2022 йил якунига қадар 1,095 млрд куб метр табиий газ ва 27,2 минг тонна газ конденсати қазиб олиш кутилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|