January 7, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигида январь ойида табиий газ қазиб чиқариш, суюлтирилган газ ва нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда узлуксиз таъминотини ташкил этишга доир видеоселектор йиғилиши ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида қиш мавсумида аҳолини таббий ва суюлтирилган газ ҳамда нефт маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, қазиб чиқариш ҳажмини ошириш, ишлаб чиқариш кўрсаткичларини сўзсиз бажариш масалаларига доир йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилиш аввалида, 2022 йилнинг декабр ойида қазиб чиқариш ҳажмини ошириш борасида қилинган ишлар ўз натижасини бериб, 16 та қудуқ ишга туширилгани ҳамда бошқа чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида, кунлик қўшимча 3,0 миллион куб метр газ қазиб чиқаришга эришилгани таъкидлаб ўтилди.

Қиш мавсумида аҳолини табиий ва суюлтирилган газ, нефть маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш учун барча масъулларнинг мажбуриятлари белгилаб берилган бўлиб, бу борада бошқарма ва барча корхоналар раҳбарлари ўз вазифасини сидқидилдан бажариши, аксинча интизомий жазо чоралари қўлланилиши маълум қилинди.

2023 йилнинг 9-11 январь кунлари мамлакатимизда аномал совуқ бўлиши айтилаётган бир даврда “Ўзбекнефтгаз” АЖ жамоаси олдида турган масъулият янада ошиши, шу сабаб конларда, қудуқларда узлуксиз иш ташкил қилган ҳолда барча ўзига бириктирилган ходимларни навбатчилик асосида ишлашини таъминлаши, бажарилаётган ишларни назорат қилиш учун ташкил қилинган ШТАБга ҳар бир ҳолат бўйича мунтазам ахборот берилиши лозимлиги билдирилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизим корхоналари аҳоли ва истеъмолчиларни табиий ҳамда суюлтирилган газ, нефт маҳсулотлари билан таъминловчи асосий масъул эканлигини ҳис қилган ҳолда, барча ходимлар буни ҳис этиши таъкидлаб ўтилди ҳамда Бошқарув раиси томонидан январь ойи фавқулотда иш режими ойлиги деб эълон қилинди.

Кескин совуқ бўлиши кутилаётган кунларда “Ўзбекнефтгаз” раҳбариятининг навбатчилик графиги тузилиб, навбатчилик Бошқарув раиси ўрибосарлари ва депаратмент бошлиқлари зиммасига юклатилди.

Жойларда ишлаб чиқариш кўрсаткичларини барқарорлигини таъминлаш учун ҳар бир бошқарма, завод ва ташкилот раҳбарлари технологик қурилмаларни, сиқув компрессор станцияларини тўхтовсиз ишлашини таъминлаши, қурилмаларда назорат ўлчов асбоблари ва барча жиҳозлар кутилаётган юқори минус ҳароратда ишлашини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

Қазиб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналарида электр таъминоти узилишларини олдини олиш ва мавсумда бир меъёрда таъминотни йўлга қўйиш мақсадида, жойларни электр жиҳозларининг техник ҳолати масъул департаментларга вазифалар белгилаб берилди.

Газ ҳайдаш агрегатлари, технологик қурилмалар, табиий газ қазиб чиқариш қудуқлари ва автотранспорт воситалари кўрикдан ўтказиш чораларини кўриш ҳамда бу бўйича кунлик ахборот киритиб бориш белгилаб олинди.

Бошқарув раиси фавқулотда иш режими даврида корхона раҳбарлари, ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган бўлим бошлиқлари, технолог, механик, энергетик, метролог ва бошқа тегишли мутахассислар, кон раҳбарлари, цех бошлиқлари туну-кун иш жойида бўлиши белгиланди ва вахта режимида ишлаётган ишчи-ходимлар учун қисқа вақтда қулай шароитлар яратиб бериш бўйича чора-тадбир ишлаб чиқилди.

Ушбу йиғилишда Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан кунлик қазиб чиқаришни барқарорлиги таъминлаш учун 4 та қудуқни бурғилашдан, 2 та қудуқни капитал таъмирлашдан тугатиш, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан 4 та қудуқни бурғилашдан тугатиш, кунлик 575 тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқариш, Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан 3 та қудуқда мукаммал таъмирлаш ишларини якунлаш, кунлик 230 тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқариш, Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан 3 та қудуқни бурғилашдан тугатиш, 6 та қудуқларда мукаммал таъмирлаш ишларини якунлаш бўйича алоҳида топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, раҳбар ва ўринбосарлар алоҳида объектларга бўлиниб, кон бошлиқлари, Сиқув компрессор станциялари бошлиқлари доимий иш жойида бўлишини таъминлаш, қурилмалар ҳамда газ қувурлари музлашга қарши кимёвий реагентлар захирасини яратиш бўйича вазифалар берилди.

Бошқарув раиси кунлик автобензин ва дизель ёнилғиси ишлаб чиқариш ҳамда истеъмолчиларга етказиб бериш узлуксизлигини таъминлаш, АЁҚШларда хизмат қилган ишчи-ходимларга барча шароитларни яратиб бериш баробарида харидорлар таклифларини инобатга олиб бориш зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек, “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” МЧЖ, “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ, “Андижонқудуқтаъмирлаш” АЖ раҳбарларига конларда янги қудуқларни бурғилаш, қудуқларни таъмирлаш ишларини жадаллаштириш, ишчиларга барча яшаш шароитларини яратиш, керакли техник анжомлар билан таъминлашга доир бир қатор топшириқлар белгилаб берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|