Болажонлар учун Янги йил байрам тадбирлари ташкил этилмоқда
Янги йил байрами — аввало болалар кулгуси. Байрам арафасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарма ва корхоналари ишчи-ходимлари фарзандлари учун байрамона тадбирлар ташкил этилмоқда.
Ушбу тадбирлар болажонларга қувонч улашиш, уларнинг янги йилга бўлган орзу ва интилишларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Жумладан, Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ҳамда Муборак газни қайта ишлаш заводида байрам доирасида театрлаштирилган томоша намойиш этилди. Қашқадарё вилояти “Қўғирчоқ театри” актёрлари иштирокида саҳналаштирилган “Янги йил арчаси” спектакли болажонларда катта таасурот қолдирди.
Шу каби байрам тадбирлари “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги барча корхона ва ташкилотларда ҳам изчил давом этмоқда. Бу эса, жамиятда ижтимоий масъулият, ходимлар ва уларнинг оилаларига эътиборни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши билан аҳамиятдир.
Янги йил арафасида болажонлар учун яратилган ана шундай байрамона муҳит уларнинг қалбида ширин хотира сифатида сақланиб қолиши шубҳасиз.