August 18

“Мадад бўл” донорлик акцияси ўтказилди

O‘zbekcha Русча

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан навбатдаги “Мадад бўл” шиори остида донорлик акцияси ўтказилди.

Хабарингиз бор, ёрдамга муҳтож беморларни қўллаб-қувватлаш, ходимлар ўртасида инсонпарварлик ва меҳр-оқибат фазилатларини тарғиб қилиш Жамият томонидан анъанага айланган.

Навбатдаги донорлик акциясида 45 нафар ходим ихтиёрий равишда иштирок этиб, беморларнинг соғайишига ўз ҳиссаларини қўшишди.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати