“Ўзбекнефтгаз”: Лондон фонд биржаси делегацияси билан ҳамкорликни янада кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилинди
“Ўзбекнефтгаз” АЖда Лондон фонд биржаси (Буюк Британия) вакиллари билан учрашув ўтказилди. Унда икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва даражаси, ҳамкорликни янада кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Суҳбат чоғида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари компаниянинг умумий фаолияти, шунингдек, акцияларни навбатдаги оммавий жойлаштириш (IPO) борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништирди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан углеводородлар захираларини халқаро стандартлари асосида мустақил ҳисоб-китоблари тизимли равишда амалга оширилиб, молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларига мувофиқ аудит ўтказилмоқда. Шунингдек, “DeGolyer & MacNaughton”, “Ernst & Young”, “KPMG, PwC” ва бошқа дунёдаги шу каби нуфузли маслаҳатчилар ҳисобланган маслаҳатчилар билан фолият самарадорлигига эришилмоқда.
Амалга оширилган ишлар натижасида ва “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг кредит қобилияти тўғрисидаги маълумотлар асосида узоқ муддатли кредит рейтинги (ВВ-/Барқарор) берилди, ушбу рейтинг Ўзбекистон Республикасининг суверен рейтингига мос келади.
Шу билан бирга, “Ўзбекнефтгаз” АЖ вакиллари акциядорлик тарихида илк бор Лондон фонд биржасида RegS/144A форматида 7 йил муддатлик 700,0 миллион АҚШ доллари миқдоридаги еврооблигацияларини муваффақиятли жойлаштирилгани ҳақида хабар беришди.
Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томони Лондон фонд биржаси билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан манфаатдорлиги билдирилди.
Лондон фонд биржаси делегацияси “Ўзбекнефтгаз” АЖ акцияларини оммавий жойлаштириш муҳимлигини таъкидлашди.
Бундан ташқари, фонд биржаси вакиллари томонидан компаниянинг барқарор ривожланиши зарурлиги, шу жумладан ESG стандартларини жорий этишни ҳисобга олган ҳолда жаҳон бозорида саноат компаниялари орасида жозибадорликни оширишни тавсия қилинди.
Учрашув якунида томонлар бир-бирига суҳбат учун миннатдорчилик билдиришди ҳамда келгусида ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга умид билдиришди.
Эслатиб ўтамиз Лондон фонд биржасига 1801 йилда асос солинган ва бугунги кунда Европанинг нуфузли фонд биржасидир. Ўз навбатида, молиявий бозор инфратузилмаси ҳамда даромади жиҳатидан дунёда етакчи ўринни эгаллайди.
Биржа жаҳон акциялар савдоларининг 30 фоизини амалга оширади, 6,8 триллион фунт стерлингдан ортиқ активларни бошқаради. Жаҳон валюта операцияларининг 37 фоизидан ортиғини амалга оширади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|