August 31, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: "Шўртан" конида янги бурғиланган қудуқдан табиий газ ва газ конденсати қазиб олинмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига кўра, конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса мураккаб таъмирлаш ишлари олиб борилгандан кейин ишга қўшилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шўртан” газконденсат конидаги 370-сонли қудуқда олиб борилган бурғилаш ишлари ҳам муваффақиятли тугатилди.

Қудуқнинг 2903-3089 метр оралиғига фильтр туширилди. Бурғилаш ишлари "Ўзнефтгаз бурғулаш ишлари" МЧЖ мутахассислари томонидан олиб борилди.

Қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 80 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 1,5 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: "Шўртан" кони Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида жойлашган бўлиб 1980 йилдан буён ишлатилиб келинмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|