“Ўзбекнефтгаз”: Ишлаб чиқариш объектларида энергия ресурслар таъминотининг барқарорлигини таъминлаш бўйича қатъий назорат ўрнатилмоқда
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан корхона ва бошқармаларда 2023 йил қиш мавсумида энергия ресурслар таъминотининг барқарорлигини таъминлаш ҳамда қазиб чиқариш режа кўрсаткичларини ўз вақтида бажариш мақсадида объектлар ва сиқув компрессор станцияларда бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ушбу тадбирларнинг ижросини таъминлаш ва режалаштирилаётган ишларни муҳокама қилиш мақсадида видео-конференция йиғилиши ўтказилди.
Унда 2023 йил қиш мавсумини беталофат ўтказиш борасида ишлаб чиқариш объектлари ва сиқув компрессор станцияларининг энергия ресурсар таъминоти тизимида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати танқидий рухда таҳлил қилинди.
Йиғилиш давомида, келиб чиқиши мумкин бўлган аварияли ўчишларни олдини олиш ва уларни тезкор бартараф қилиш мақсадида, корхона ва бошқармалар масъулларига тегишли кўрсатмалар берилди.
Объектлардаги ҳар бир сиқув компрессор станциянинг электр энергия таъминотидаги автоматик заҳира манбаини улаш тизимларнинг қурилма ва жиҳозларини, узлуксиз энергия манбаларини, автоном энергия манбалари ва бошқа электр қурилмаларининг доимий ишчи ҳолатда бўлишини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган тадбирлар келишиб олинди.
Шу билан бирга йиғилиш давомида энергетика соха ходимларининг хушёрлиги ва маъсулятини янада ошириш тезкор ишчи бригадаларни етарли асбоб-ускуналар билан таъминлаш таъкидланди.
Шунингдек, соҳада етук кадрларни тайёрлаш, уларнинг тажрибаси, билим ва кўникмаларини ошириш ҳамда энергия ресурлар таъминотининг тегишли йўналишларида ваколатли ўқув марказларида ўз малакаларини ошириш ва мустаҳкамлаш бўйича режалар ва тадбирлар белгилаб олинди.
Бундан кўзланган асосий мақсад, жойларда энергия ресурслари таъминотини узлуксиз ва барқарорлигини таъминлаш, ишларни хавфсиз олиб бориш, кадрлар тайёрлаш ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг қазиб чиқариш ва қайта ишлаш режа-кўрсаткичларига бўлган салбий таъсирларни олдини олишдан иборатдир.
"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш