January 18
“Five Petroleum” ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи билан муҳокамалар олиб борилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси ва Малайзиянинг "Five Petroleum" компанияси бош директори ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистонда "Five Petroleum" бренди остида ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини яратиш масаласи муҳокама қилинди.
Маҳсулот ва хизматлар сифатини ошириш учун замонавий технологиялар ва халқаро стандартларни жорий этишга асосий эътибор қаратилди.
Шунингдек, томонлар Малайзия компаниясининг мамлакат ҳудудларида транспорт-логистика инфратузилмасини яратиш имкониятларини кўриб чиқдилар.
Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва республика ёқилғи-энергетика сектори учун стратегик аҳамиятга эга бўлган ташаббусларни ривожлантиришга келишиб олдилар.
January 18, 08:04
0 views
0 reposts