“Ўзбекнефтгаз”: “Ёрқин” конида қайта таъмирланган қудуқдан яна табиий газ ва конденсат қазиб олинмоқда
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари қайта таъмирланиб ишга қўшилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз”АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Ёрқин” конидаги 11-сонли қудуқда олиб борилган таъмирлаш ишлари ҳам муваффақиятли якунланди. Таъмирлаш ишлари бошқарманинг Қудуқларни тўла таъмирлаш цехи мутахассислари томонидан олиб борилди.
Ушбу қудуқда 1377-1373 метр оралиғларида перфорация ишлари олиб борилиб, ўзлаштириш натижасида қудуқдан ўртача кунлик 40 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 0,4 тонна газ конденсати қазиб чиқаришга эришилди.
Маълумот учун: "Ёрқин" газконденсат кони Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида жойлашган бўлиб, 2016 йилда очилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|