July 29, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Сиқув компрессор станциянинг аварияли ҳолатда тўхтаган газ ҳайдаш агрегати таъмирланиб, ишга туширилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларининг ишлаб чиқариш қувватларини тиклаш ҳамда табиий газни қайта ишлаш заводларининг технологик қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини бажариш ва технологик қурилмаларни ўз вақтида ишга тушириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги “Учқир” сиқув компрессор станцияда аварияли ҳолатда тўхтаган 100-сонли газ ҳайдаш агрегати чет эллик мутахассисларни жалб этмаган ҳолда бошқарма мутахассислари томонидан муваффақиятли таъмирланди.

Ушбу сиқув компрессор станциясининг асосий вазифаси бошқармага қарашли конлардан келаётган табиий газнинг босимини ошириб, пропан бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмасига шароит яратиб беришдан иборатдир.

Станцияда жами 2 дона газ ҳайдаш агрегатлари мавжуд бўлиб, айнан ушбу агрегатлар табиий газнинг босими кўтариш орқали қурилмада пропан-бутан аралашмасини ажратиб олиш учун шароит яратиб бериш ишларини бажаради. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, улардан биттасининг тўхтаб қолиши кунига 2,4 миллион метр кубга яқин табиий газ қазиб олиш ҳажмининг қисқаришига олиб келади.

Шу сабабдан 100-сонли газ ҳайдаш агрегатининг тезкор равишда ишга тушириш учун унинг “Жараённи бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими”да аниқланган камчиликлар бартараф этилиб, “SIEMENS” компаниясининг йўриқномасига асосан хавфсиз тарзда ишга туширилди.

Натижада газ ҳайдаш агрегатининг узлуксиз, бир меъёрда ишлаши таъминланишига ҳамда табиий газ қазиб чиқариш, пропан-бутан ҳамда газ конденсати каби маҳсулотлар ҳажмининг қисқаришини олдини олишга эришилди.

Маълумот учун: 2020 йилда иш бошлаган “Учқир” сиқув компрессор станциясидаги қурилма ва жиҳозлар Буюк Британия ва Германия давлатларида ишлаб чиқарилган бўлиб, мураккаб технологик бошқарув тизимига эгадир.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|