“Ўзбекнефтгаз”: Табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида янги майдонларни очиш чора-тадбирлари белгилаб олинди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Ўзнефтгазбурғилашишлари” МЧЖ, “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ, “ERIELL” компанияси ва Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси мутахассислари иштирокида углеводородлар қазиб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, табиий газ заҳираларини ўстириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Унда геологик-қидирув ишлари натижасида аниқланган углеводородлар заҳираларини саноат миқёсида ўзлаштириш, янги “Шагирлик” конида бурғилашдан чиққан қудуқларни фойдаланишга топшириш тадбирлари муҳокама этилди.
Шунингдек, янги монтаж қилинган диаметри 168 мм лик табиий газ қувурини ишга тушириш, “Сургил” кони 1-сонли газ йиғув пунктидаги қудуқларни узлуксиз ишлашини таъминлаш учун сиқилишларни камайтириш бўйича вазифалар режаси тузилди.
Жорий йилда янги бурғилашдан ва мукаммал таъмирлашдан чиқадиган қудуқларни ишга қўшиш билан бирга “Шарқий Бердақ” сиқув компрессор станцияси агрегатларининг қувватини ошириш ва Газни комплекс тайёрлаш қурилмасига табиий газ қабул қилиш ҳолатини яхшилаш, янги газ узатиш тармоғини қуриш юзасидан ўзаро фикрлар алмашилди.
Бошқармага қарашли газни дастлабки тайёлаш қурилмаларини технолгик регламент асосида ишлатиш, табиий газни талаб даражасида сифатли тайёрлаш ва янги қурилган диаметри 530 мм лик табиий газ қувурини (ЛУПИНГ) ишга тушириб, “Ўзтрансгаз” АЖ нинг магистрал газ қувурлари орқали истемолчиларга узатиш бўйича таклифлар берилди.
Бундан ташқари иштирокчилар жамият томонидан ишлаб чиқилган геологик-техник тадбирлар асосида кўрсатиб ўтилган янги қудуқларни бурғилаш ва мукаммал таъмирланадиган қудуқларни ўз вақтида фойдаланишга топшириш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|