“Ўзбекнефтгаз”: Газни қайта ишловчи учта қурилмадаги босим остида ишловчи идишлар ҳамда агрегатларда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан нефть ва газни қайта ишлаш заводларининг ишлаб чиқариш қувватларини тиклаш ҳамда технологик қурилмаларда амалга ошириладиган режали огохлантирувчи таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.
Ушбу тадбирлар доирасида Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг йиллик тасдиқланган режали огоҳлантирувчи таъмирлаш жадвалига асосан 1-сонли Амин ёрдамида газни олтингугурдан тозалаш, 5-сонли Цеолит ёрдамида газни тозалаш ҳамда 1-сонли Пропан бутан аралашмасини олиш қурилмаларидаги босим остида ишловчи идишлар ҳамда насос-компрессор агрегатларида жорий, ўрта ва тўла таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Таъмирлаш ишларини ўз вақтида ва юқори савияда олиб борилиши давомида йиллик ишлаб чиқариш кўрсатгичлар ҳажмининг қисқариши ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга, шунингдек ускуна ва жиҳозларни узоқ йиллар мобайнида беталофат ишлатилишига эришилади.
Айни пайтда ушбу учта қурилмадаги босим истида ишловчи идишлар ички ва ташқи кўрикларлардан ўтказилиб, аппарат ва идишларнинг пайванд чоклари дигностика қилинмоқда. Қурилмалардаги барча носос агрегатлари ревизия қилиниб, таъмир талаб ҳолатдагилари таъмирланмоқда.
Таъмир давомида барча ишлатишга яроқсиз ҳолга келиб қолган қувурлар, зулфинлар янгисига алмаштириш ҳамда аппарат ва кириш-чиқиш қувурларини иссиқлик қопламаларини янгилаш режалаштирилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|