December 22, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” намунали ташкил этилди

Бош саҳифа Русский

Қиш фаслида ҳавонинг совуши натижасида иситиш мосламаларига эҳтиёж ошиб, ёнғин хавфини ортишига сабаб бўлади. Шу боисдан бир неча йиллардан бери ҳар йили қиш мавсуми арафасида мамлакатимизда ёнғинлар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” ўтказилади.

Жорий йилда ҳам мамлакатимизда 15 ноябрдан 15 декабрга қадар “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” тадбирлари ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссиясининг топшириғига асосан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги барча нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, қайта ишлаш заводларида ҳамда объектларида 2022 йилнинг 15 ноябридан 15 декабригача “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” ўтказилиб, маваффақиятли якунланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасида Жамият тизимидаги бошқарма ва корхоналар кесимида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

• Бошқарма ва корхоналар бўйича 30 та буйруқ ҳамда жами 638 та банддан иборат чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, ёнғин хавфсизлиги ойлигининг якунида тадбирларнинг хаммаси бажарилди;

• Ёнғин хавфсизлигини тарғиб қилувчи жами 678 та баннерлар жорий қилинди;

• 860 та объект ва омборхоналарда назорат текширувлари ўтказилиб, ёнғин хавфсизлиги қоидалари қўпол равишда бузган 44 нафар ходимларга нисбатан меҳнат конунчилиги доирасида чоралар кўрилди;

• 153 та ёнғин ўчириш техникалари ҳамда 56 та мотопомпаларда назорат профилактик таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, жанговор холатга келтирилди;

• 2477 комп. ёнғинга қарши қалқонлар ҳамда 13362 та бирламчи ёнғин ўчириш воситалари (ОП-100, 50, 10, 5, ОУ-5) профилактик текширувдан ўтказилди;

• 4321 дона кашма, 739,9 тонна кўпик ҳосил қилувчи модда, 238 дона иссиқбардошли махсус кийим, 845 комп. ёнғин ўчирувчилар махсус кийим, 4539 дона ёнғин ўчириш енглари ва 620 та лафет дастагларига техник хизмат кўрсатилиб, уларнинг ишчи ҳолатда бўлиши доимий назоратга олинган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|