April 25, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “ISO 45001:2018” халқаро стандарти бўйича платинали сертификат қўлга киритилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида тизимда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда, импорт ўрнини босиш ва маҳаллийлаштириш вазифалари ҳал этилмоқда, илмий тадқиқот институтлари билан ҳамкорликдаги ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, 2022 йилнинг март ойида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида “Management Certification” сертификатлаштириш органининг Ўзбекистон ва Италиядаги аудиторлари ҳамда Грециянинг аккредитация бўйича органи мутахассислари иштирокида “ISО 45001:2018” халқаро стандарти (соғлиқни сақлаш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш стандарти) бўйича қайта сертификатлаш ташқи аудити ўтказилди.

Аудит давомида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ходимлари бошқарув тамойиллари талаблари бўйича юқори малакасини намойиш этишди.

Европа органлари томонидан заводда ишни юқори савияда ташкил этилгани, хавфсиз меҳнат шароитлари яратилгани, тизим мунтазам такомиллаштирилиб борилгани учун “Платина” сертификатига лойиқ топилди.

2022 йил 21 апрель куни “Management Certification” МЧЖ директори Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи раҳбарига корхонанинг соғлиқни сақлаш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш тизими “ISO 45001:2018” халқаро стандартига мувофиқлиги тўғрисидаги платина сертификатини топширди.

Ушбу сертификатни қўлга киритиш сармоядорларни жалб қилиш истиқболларини яратади, шунингдек, республикамиз ва нефть-газ саноатининг жаҳондаги мавқеини янада юксалтиради.

Таъкидлаш жоизки, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимида бошқарув тизимларини ривожлантириш бўйича доимий ишлар олиб борилмоқда ва бу ютуқ завод жамоаси машаққатли меҳнатининг ёрқин самарасидир.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|