"Ўзбекнефтгаз": Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида истеъмолчиларга 972,5 минг тонна автобензин етказиб берилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан республикамиз иқтисодий тармоқлари ҳамда аҳоли эҳтиёжлари учун зарур бўлган нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Ушбу чора-тадбирлар доирасида жорий йилнинг 9 ойлик даврида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан жами 1252 минг тонна хом ашё қайта ишланиб режа 110 фоизга бажарилди. Шундан 26 фоизи импорт хом ашёлар улушига тўғри келади.
Ушбу даврда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефтни қайта ишлаш заводларида қуйидаги нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарилди:
• 721,5 минг тонна автобензин ёнилғиси ишлаб чиқарилган бўлиб, шундан 134,3 минг тоннаси АИ-91, 92, 95 русумидаги юқори октанли автобензин улушига тўғри келади.
• 324,8 минг тонна дизель ёнилғиси ишлаб чиқарилган бўлса, шундан 195 минг тоннаси Евро 4, 5, 6 русумидаги дизель ёнилғиси улушларига тўғри келади.
Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида республика истеъмолчиларини узлуксиз нефт маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида, жами 972,5 минг тонна автобензин маҳсулоти етказиб берилган бўлиб, шундан 75 фоизи “Ўзбекнефтгаз” АЖ улушига тўғри келади.
Қайд этилган даврда жами 790 минг тонна дизель ёнилғиси етказиб берилган бўлса, шундан 44 фоизи “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги корхоналар улушга тўғри келган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|