November 18
Давлат рамзларига муҳаббат - энг аввало, оиладан бошланади!
18 ноябр — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ ходимлари ўзига хос челлендж бошладилар.
Ходимлар ўзлари истиқомат қилиб турган хонадонлари пештоқларига ва кўп қаватли уйлар фасадига байроқ ўрнатиб, давлат рамзига бўлган юксак эҳтиромини намоён этдилар.
Байроқ — шунчаки рамз эмас. У — ҳар бир юракдаги ифтихор, садоқат ва Ватанга бўлган муҳаббатнинг жонли ифодасидир.
Хонадонларда ҳилпираб турган байроқ эса фарзандларимиз учун давлат рамзларини ардоқлашга ундовчи энг таъсирчан тарбиядир.
Зеро, Ватанпарварлик аввало, хонадондан, оиладаги қадриятлардан бошланади!
November 18, 11:18
0 views
0 reposts