January 12
Тайинлов
Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва халқимизга қилган Мурожаатномасида 2026 йилда барча ташкилот ва идораларда коррупсияга қарши курашиш бўйича “фавқулодда ҳолат” эълон қилиниб, ҳар бир ташкилот раҳбарига ушбу йўналиш бўйича ўринбосар тайинлаш вазифаси қўйилган эди.
Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Ягона акциядор қарорига кўра, Адлия катта маслаҳатчиси Зоҳид Караев "Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқарув раисининг Комплаенс ва коррупсияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
З.Караев шу пайтга қадар Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тошкент шаҳар бошқармаси раҳбари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
January 12, 13:48
0 views
0 reposts