“Ўзбекнефтгаз”: Январь-апрель ойларида жами 233,2 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилиб, режа кўрсаткич 108,5 фоизга бажарилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан газни қайта ишлаш заводларида табиий газдан суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни оширишга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар ва лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш аҳоли ва коммунал соҳа объектларини суюлтирилган газга бўлган эҳтиёжини қондиришни барқарор таъминлашга қаратилган.
Бугунги кунда, Муборак газни қайта ишлаш заводи, Шўртан газ кимё мажмуаси, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларида 10 та газ таркибидан пропан-бутан аралашмалари ажратиб олиш қурилмалари мавжуд.
Република бўйича суюлтирилган газ умумий йиллик ишлаб чиқариш қуввати 800 минг тоннадан ошади. Суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қувватларининг 85 фоиздан ортиқ қисми Қашқадарё вилоятида жойлашган бошқарма ва заводлар ҳиссасига тўғри келади.
Жумладан, Муборак газни қайта ишлаш заводида жами йиллик қуввати 294 минг тонна бўлган 4 та пропан-бутан аралашмаси олиш қурилмалари мавжуд бўлиб, 2021 йилда заводдар 1-, 2-, ва 3-тармоқларини модернизация қилиш ва янги 4-технологик тармоқни қуриш лойиҳалари ишга туширилди.
2022 йилнинг ўтган даврида ушбу қурилмаларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида сиқув компрессор станциясининг 2 дона “НК-16-18СТД” русумли газтурбинали двигателлари Россиянинг “КМПО” компаниясида капитал таъмирланди.
Қурилмалардаги мавжуд турбодетандер агрегатларининг барқарор ишлашини таъминлаш учун “Махсусэнергогаз” АЖ ва Украинанинг “Турбогаз” компанияси мутахассисларини жалб қилган ҳолда техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги йиллик умумий 214 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қувватга эга бўлган 4 та пропан-бутан аралашмаси олиш қурилмаларида суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан қурилмаларнинг 1-наватидаги мавжуд технологик ускуналарни бир маромида ишлашини таъминлаш мақсадида техник диагностикадан ўтказиш ишлари бажарилди.
5-навбатнинг газ қабул қилиш қувватини ошириш мақсадида газ кириш қувурларига қўшимча диаметри 530 мм лик қувурини монтаж қилиш ишларини бажариш ҳам режалаштирилган.
Шўртан газ кимё мажмуасида ҳам йиллик суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қуввати 135 минг тоннани ташкил этади. Ҳозирда Шўртан газ кимё мажмуасини кенгайтириш лойиҳаси доирасида Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ва газ кимё мажмуасида табиий газни қайта ишлаш бўйича режалаштирилган лойиҳалар доирасида ҳам ушбу корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни кўпайтириш лойиҳаларини амалга ошириш кўзда тутилган.
Корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган суюлтирилган газни сақлаш ва аҳоли эҳтиёжларига етказиб беришни таъминлаш мақсадида Шўртан бошқармаси ва Муборак заводининг суюлтирилган газ сақлаш ва юклаб жўнатиш тармоқларини кенгайтириш бўйича ҳам бир қатор лойиҳалар амалга оширилиб, қўшимча газ сақлаш идишлари ўрнатиш ишлари бажарилганини алоҳида таъкидлаш лозим.
Юқорида амалга оширилган ишлар натижасида 2022 йилнинг январь-апрель ойларида жами “Ўзбекнефтгаз” АЖ бўйича 233,2 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилиб, режа кўрсаткичи 108,5 фоизга бажарилиб, ўсиш суръати 108,5 фоизни ташкил қилди.
Бу кўрсаткични йил якуни билан 674,0 минг тоннага етказиб, ўтган йилга нисбатан ўсиш суръатини 104,5 фоизга бажариш учун алоҳида йўл хариталари ишлаб чиқилган.
Шунингдек, Республикамиз аҳолиси ва ижтимоий соҳа объектларига суюлтирилган газ маҳсулоти узлуксиз доимий етказиб бериш учун “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ва унинг ҳудудий газ таъминоти филиалларига суюлтирилган газни юклаб бериш ишлари доимий ташкил этилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|