June 24, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Харидлар бўйича Лойиҳа офиси мутахассиси вакант лавозими бўйича юқори малакали мутахассислар учун танлов эълон қилинди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Харидлар бўйича Лойиҳа офиси раҳбари лавозимига малакали мутахассислар учун очиқ танлов эълон қилади.

Вазифалари ва функционал мажбуриятлари:

- Лойиҳа офиси раҳбарининг кўрсатмаларини бажариш;
- Жамиатнинг харидларни бошқариш методологиясини ишлаб чиқиш ва бевосита жорий этишда иштирок этиш;
⁃ Эҳтиёжларни режалаштириш, харид қилиш тартиб-қоидаларини мониторинг қилиш учун ахборот тизимини танлаш, жорий этиш, қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришда иштирок этиш;
⁃ Эҳтиёж режалари ва харажатлар факти билан режанинг қисқача мазмуни бўйича бюджет назорати тизимини яратиш;
⁃ Эҳтиёжни режалаштириш ва харидлар жараёнларини автоматлаштириш ва оптималлаштириш бўйича ишларни амалга ошириш ва мувофиқлаштириш;
- Тизимнинг ишлаш ҳолатини назорат қилиш, харидлар тизимининг ишлашига тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлаш;
- Жамиатнинг сиёсати ва тартибларига риоя этилишини таминлаш;
- Такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ва таъминот тузилмаси бўйича амалга оширилган барча ишларни оптималлаштириш;
- Тасдиқланган техник топшириқлар, тузилган шартномалар ва лойиҳаларга мувофиқ барча ишларнинг бажарилишини назорат қилиш;
- Коррупция компонентининг намоён бўлишига қарши турувчи тизимни жорий этиш;

Малакавий талаблар:

• Маркетинг, иқтисодиёт, молия, бизнес йўналишлари бўйича олий маълумот.
• 30-50 ёшгача
• Таъминот ва логистика соҳасида камида 3 йиллик тажриба талаб этилади;
• Харидлар/таъминот тизимини ўзгартиш ва/ёки автоматлаштириш лойиҳаларида тажриба;
• Харидлар тизими учун автоматлаштирилган тизимларни жорий этиш тажрибаси (1С, SAP);
• Давлат харидлари /таъминоти сохасида меъёрий ҳужжатлар, қонунларни билиш;
• Эҳтиёжларни шакллантириш, харид қилиш тартиб-қоидалари, логистика, бюджетлаштириш бўйича ишларни билиш;
• Масъулиятлилик, профессионаллик;
• Мантиқий фикрлашнинг юқори даражадаси;
• Натижага йўналтирилганлик;
• Фикрлашнинг юқори изчиллиги ва мослашувчанлиги, ишнинг жадаллиги;
• Юқори самарадорлик ва натижалар учун мотивация;
• Жамоа билан ишлаш қобилияти;
• Кўп вазифали режимда ишлаш;
• CIPS, CPSM, CSCP, CSCM, CPOE каби сертификатлари бўлиши қўшимча устунлик беради;
• Малакали компьютер фойдаланувчиси (Primavera, PowerBI, 1C, SAP(Ariba, S/4 HANA), MS Office ва бошқалар);
• Рус тилини ёзма ва оғзаки нутқ учун эркин даражада билиши,Инглиз тили – Upper lntermediate ва ундан юқори.

Меҳнат шароити:

• Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида ишга ёллаш;
• Доимий ривожланиш учун имконият;
• Рақобатбардош ойлик маош;
• Ижтимоий ҳимоя пакети;

Очиқ танловда қатнашиш учун номзодлар анкета-резюмелари resume@ung.uz электрон почта манзили орқали 2022 йил 08 июл санасига қадар қабул қилинади.

Ҳурматли номзодлар! Лавозим талабларига мос келмаган номзодларга жавоб хати юборилмаслигини маълум қиламиз!

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|