“Ўзбекнефтгаз”: Андижон, Наманган ва Фарғонада жойлашган нефть ва газ объектларида хавфсизлик қоидаларини бузган 31 нафар ходимга чора кўрилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарнинг ишлаб чиқариш объектларидаги саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги ҳолати бўйича мониторинг назорат текшируви доимий равишда мутахассисларидан иборат махсус ишчи гуруҳ томонидан ўтказилиб борилади.
Навбатдаги текширувларда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида жойлашган Водий нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси, Ўзбекистон Ҳарбийлаштирилган қисмига қарашли бўлган Фарғона ҳарбийлаштирилган газдан қутқарув отряди, “Андижон нефт базаси” МЧЖ, “Фарғона нефт базаси” МЧЖ, “Тўрақўрғон нефт базаси” МЧЖ, “UNG Petro” МЧЖга қарашли объектларининг саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги ҳолатлари ўрганилди.
Соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги бўлими берган маълумотларга кўра, ўтказилган 4-поғона назорат текширув натижаларига асосан саноат хавфсизлиги йўналишида 81 та, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси йўналишида 84 та, ёнғин хавфсизлиги йўналишида 39 та, электр хавфсизлиги йўналишида 25 та, атроф-муҳит муҳофазаси йўналишида 25 ҳамда хавфсизлик маданиятини ривожлантириш ва риск билан ишлаш йўналиши бўйича 20 та камчиликлар аниқланди.
Текширув натижаларига кўра, саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги ҳолати бўйича бир қанча камчиликларга йўл қўйган 31 нафар ходимларга чора кўрилди.
Мониторинг жараёнида бошқарма ва корхона мутахассисларига ишларни ташкиллаштириш, саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги, энергетика ва механика йўналишларида амалий ёрдам берилмоқда.
Ўрганишлар натижасида юзага келган камчилик ва номувофиқликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар тузилди. Чора-тадбирларнинг ўз вақтида бажарилиши юзасидан бошқарма ва корхоналар масъул ходимларига топшириқлар берилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|