“Ўзбекнефтгаз”: Конлардаги кўп йиллик тажрибага эга мутахассислар иштирокида “Устоз-шогирд” анъанаси давом эттирилмоқда
Бугунги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарда фаолият олиб бораётган ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни нефть ва газ соҳасига бўлган қизиқишларини мустаҳкамлаш, келажакда етук кадрлар бўлган эҳтиёжни қоплаш мақсадида Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан ёшларга турли рағбатлантирувчи имтиёзлар яратиб берилмоқда.
Миллий қадрият ва анъаналаримиздан бири бўлган "Устоз-шогирд" анъанаси ҳам ҳар томонлама етук ва салоҳиятли кадрларни шакллантиришда ўзига хос тарбиявий аҳамиятга эга. Бу борада кўп йиллик тажрибага эга бўлган устозларнинг ўрни беқиёсдир.
Бугунги кунда Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги ёш кадрларни соҳага тўғри йўналтириш мақсадида “Устоз-шогирд” анъанаси йўлга қўйилган. Бошқармадаги ҳар бир ёш кадрга ўз касбининг фидойиси бўлган малакали ходимлар бириктирилган бўлиб, улар ёшларга касб сир-асрорларини ўргатиб келишмоқда.
Айни пайтда мажмуадаги бошқармага қарашли “Дояхотин” конидаги кузатувчиларининг бўш вақтларидан унумли фойдаланган ҳолда, устозлар иштирокида давра суҳбатлари ва ўқув машғулотлари олиб борилмоқда. Ўқув машғулотлари давомида кузатувчилар ва ишчи ходимларга иш турлари, касб турлари бўйича йўриқномалар, қудуқларда ишлаш билан боғлиқ техника ва газ хавфсизлиги бўйича билимлари оширилиб борилмоқда.
Миллий қадрият ва анъаналаримиздан бири бўлган “Устоз-шогирд” анъанаси асосида мажмуанинг барча асосий цехларида малакали кадрлар тайёрлаш ишларини йўлга қўйиш давом эттирилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|