December 1, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида Одоб-ахлоқ комиссияси тузилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви ва Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси Раёсати томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2020-2022 йиллар учун тузилган жамоа шартномасига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Ушбу муносабат билан Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида ходимлар учун давра суҳбатлари ҳамда семинарлар ўтказилди.

Тадбирлар “Ўзбекнефтгаз”АЖ Жамият юридик департаменти, HR-департаменти ҳамда Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ташкил этилди.

Учрашув ва семинарлар кун тартибида дастлаб ходимларга “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2020-2022 йиллар учун тузилган жамоа шартномасига киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар ҳақида ҳамда янги қабул қилинган Меҳнат кодекси мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан батафсил маълумот берилди.

Шундан сўнг “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви қарори билан тасдиқланган “Одоб-ахлоқ қоидалари” ва “Низом”нинг мазмун моҳиятини тарғиб этиш мақсадида бошқармада Одоб-ахлоқ комиссияси тузилди. Бошқармадаги масъулларга бу борада бегиланган топшириқларни ўз муддатларида бажаришлари учун аниқ топшириқлар берилди.

Шунингдек, учрашувларда бошқарманинг мажмуа, кон, цех, хизмат ва бўлинма ишчи-ходимлари ўртасида ўтказилган учрашувларда иш ва ишдан ташқари вақтда амал қилишлари шарт бўлган касбий маданият ва хизмат этикасига оид маълумотлар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|